ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Қорин дам бўлишининг асосий белгиси, одатда, - қорин дам бўлишини (газ йиғилишини) оширувчи маҳсулотларни ҳаддан кўп истеъмол қилишдир.
Аммо, Express нашри Британия онкология уюшмасига таяниб, хабар беришича, бу ичак саратони белгиси бўлиши ҳам мумкин.
Қорин дам бўлиши - асцит - яъни қоринда суюқлик тўпланадиган бир ҳолатдан сигнал беради. Ва у рак касаллигининг биринчи белгисидир.
Бундан ташқари, нафақат саратон касаллиги, балки гастропарез, яллиғланган ичак синдроми, глютен касаллиги ҳам қорин дам бўлиб, катталашиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳар қандай ҳолатда, юқоридаги барча санаб ўтилган касалликларни албатта даволаш керак. Қорин нега дам бўлиши сабабларини шифокорга учраб, аниқлаштириб, тегишли даволаш муолажаларини олиш лозим.