Хитойда Россиядан келтирилган товуқ гўштида COVID-19 топилди

Хитойда Россия Федерациясининг "Черкизово" компанияси парранда гўшти қадоқларида коронавирус излари топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Хитойда Россиянинг "Черкизово" компанияси парранда гўшти қадоқларида коронавирус излари топилди, деб хабар беради "РИА Новости" Росселхознадзорга асосан.
Ўзбекистонга қанча AstraZeneca вакцинаси олиб келинади?
"Хитой Халқ Республикаси бош божхона бошқармаси Гуандун вилоятида Россиянинг 3 та гўшт ва паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонадан келган 13 та партияда COVID-19 геномини аниқлаганлиги тўғрисида хабар берди. Компаниялари Брянск, Воронеж ва Курск вилоятларида жойлашган ва “Черкизово” гуруҳига киради", - дейилади хабарда.
Хитой қонунчилик талабларига асосан 3 февралдан бошлаб ушбу корхоналардан импорт декларациясини қабул қилиш 4 ҳафтага тўхтатилади.
Қадоқда коронавируснинг генетик моддаси топилган маҳсулот партиялари қайтарилиши ёки йўқ қилиниши керак.