ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Оёқ бармоқларининг қизариши COVID-19 ривожланаётганидан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда шифокор Ҳусейн Абде “Express” нашрига маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, айрим коронавирус билан касалланган беморлар оёқлардаги шиш ва ачиш ҳисси устидан шикоят қилишган.
“Оёқ бармоқларини зарарлантирадиган тери тошмалари диққатни қаратиш керак бўлган аломатлардан бири ҳисобланади”, - дея огоҳлантирган мутахассис.
Абде “ковид оёқлардаги” сезишлар эшак эми ёки қизамиққа ўхшашлиги ва зудлик билан тиббий ёрдам талаб қилишини таъкидлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 105 миллионга яқинлашмоқда. Шулардан 76,7 миллиони шифо топган. 2,2 миллиондан зиёд киши қурбон бўлган.