Ғалаба яқин: дунёда COVID-19’га қарши эмланганлар сони касалланганлар сонидан ошиб кетди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишВакцинация от COVID-19 в торговых центрах Москвы
Вакцинация от COVID-19 в торговых центрах Москвы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ, Хитой, ЕИ, Буюк Британия, Исроил, Ҳиндистон ва БАА ўз аҳолисини эмлаш борасида етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Бутун дунё бўйлаб коронавирусга қарши 104 миллиондан ортиқ қиши эмланди ва бу касалланганлар сонидан кўпдир. Бундан “Bloomberg” агентлигининг ҳисоб-китоби дарак бермоқда. Агентлик ҳукумат сайтлари, матбуот анжуманлар, баёнот ва интервью маълумотларига таянган ҳолда уларни ҳисоблаб чиққан.
Производство компании BIOCAD в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Lancet "Спутник V" учинчи фаза тадқиқотлари натижаларини эълон қилди
ОАВ маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан буён 103,8 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланган. АҚШда вирус юқтириб олганлар сони 26 миллиондан ошган, кейинги ўринларда 10 миллион аҳолиси касалланган Ҳиндистон ва 9 миллион беморлар билан Бразилия.
Шу билан бирга 66 та мамлакатда коронавирусга қарши эмланганлар сони 104 миллиондан зиёдни ташкил этмоқда.
Агентлик маълумотларига қараганда, дунёда ҳар куни 4,22 миллион доза киритилади, бундай суръатларда жамоавий иммунитет даражасига эришиш учун йиллар керак бўлади. Аммо, “Bloomberg”нинг таъкидлашича, суръатлар доимо ўсиб бормоқда, бунинг устига яна янги вакциналар пайдо бўлиши мумкин.
АҚШ, Хитой, ЕИ, Буюк Британия, Исроил, Ҳиндистон ва БАА ўз аҳолисини эмлаш борасида етакчилик қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0