Ғарб санкциялар учун доим баҳона топади – Захарова

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Ғарб томонидан Алексей Навальний иши бўйича Россияга қарши санкцияларни жорий этиш имконияти юзасидан изоҳ берди. У бу мамлакатларга бундай қадамлар учун сабаб керак эмаслигини айтди.
Sputnik
“Улар масаланинг моҳиятига аҳамият бермайди, бу аниқ. Уларга ҳар қандай баҳона керак. Агар у бўлса, уни энг қоронғи бурчакдан чиқаришади, агар у йўқ бўлса, уни ўйлаб топишади ёки яратишади. Бу тактика 2020 йилда, 2016 йилда, 2011 йилда бўлган. Бу тийиб туриш сиёсати кўп йиллар давомида олиб борилмоқда. Биз улар бутунлай бошқача баҳоналардан фойдаланаётганини кўрмоқдамиз. Бунинг учун уларга ҳақиқатни билиш, масаланинг моҳиятига шўнғиш, тушуниш керак эмас”, - деди дипломат  "Соловьев LIVE" эфирида.
Сешанба куни Москва шаҳридаги Симоновский суди Навальнийнинг “Ив Роше” иши бўйича шартли жазони бекор қилиш ва уни 3,5 йил умумий тартибдаги колония билан алмаштириш тўғрисида қарор чиқарди. Шундан сўнг, кўплаб давлатлар, шу жумладан АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия Россия ҳукуматига уни озод қилиш тўғрисида чақириқ билан мурожаат қилишди.
Илгарироқ ТИВ Навальний билан боғлиқ вазиятни шарҳлаётган чет эллик сиёсатчиларга халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва ўз давлатларининг муаммолари билан шуғулланишни маслаҳат берди. Вазир Сергей Лавров Ғарб сиёсатчиларининг ушбу мавзу бўйича баёнотлари "кўчиргич қоғоз" сингари келаётганини таъкидлади. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлашича, Кремль чет эллардан Навальнийга оид баёнотларга қулоқ солиш ниятида эмас.
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади
Судлар Жазони ижро этиш федерал хизмат (ФСИН)нинг Навальнийни шартли жазони алмаштириш ҳақидаги аризаларини 3 марта кўриб чиққан - ҳар сафар рад этиб, фақат унинг муддатини узайтирди. Аммо сўнгги уч йил ичида, ФСИН маълумотларига кўра, Навальний деярли 60 маротаба жиноий-ижро инспекциясида ўз вақтида рўйхатдан ўтмаган (у буни ойда 2 марта бажаришга мажбур) ва жуда кўп миқдорда маъмурий жазоларга тортилган, улар орасида катта миқдорда жарималардан тортиб ҳибсга олишгача. Ушбу далилларнинг ҳар бири алоҳида ва барчаси биргаликда, қонунга биноан, маҳкумга шартли жазони ўташ имтиёзининг бекор қилиниши мумкин. Бу чора Россияда жуда фаол қўлланилади - ўтган йилнинг ўзида шартли жазо 11,3 минг кишига, 2019 йилда эса - 15 мингдан зиёд кишига алмаштирилди.
Европа инсон ҳуқуқлари суди Навальний фақат сиёсий фаолияти учун таъқиб қилинаётгани ҳақидаги даъволарни рад этди: гарчи Страсбург “Ив Роше” иши замирида сиёсий сабаблар яширинганлигини тан олмаган бўлсада, (айнан шу бўйича шикоят берилган эди) уй қамоғи учун компенсация тайинлади, уни Россия ҳукумати уни тўлиқ тўлади.