Муаллиф: Светлана Холоднова, Sputnik радиоси
Чидаб бўлмас азоблар ва касалликнинг терминал босқичлари – эвтаназия жараёнига рухсат берилган аксарият давлатларда асосий сабаблар худди шулардан иборат. Масаланинг ахлоқ ва диний жиҳатлари борасидаги баҳслар тинмаётган бўлсада, аммо бемор ўлиш ҳуқуқини танлашга ҳақлилигини тобора кўпроқ давлатлар тан олмоқда.
Бу нима - инсонпарварликми ёки қотиллик? Ёки суъиқасдга ёрдамлашиш? Ушбу "жараённи" амалга оширадиган шифокорлар кўнглидан нелар кечади? Дин бунга нима дейди? Бу тиббиёт ёрдамида ҳаётдан ихтиёрий тарзда кетишни истаган инсон ҳақида энг кенг тарқалган саволлардан бўлса керак.
Россия азоблардан қутулишнинг бундай усулини қонунийлаштиришга тайёр эмас (ва тез орада тайёр бўлиши ҳам даргумон), аммо, Европа иттифоқида ўлишга бўлган ҳуқуқ яна бир мамлакатда тан олиниши мумкин.
Португалия парламенти эвтаназияни ўтказиш тўғрисидаги қонунлойиҳасини маъқуллади. Эндиликда ҳужжат кучга кириши учун у президент томонидан маъқулланиши лозим. Ҳужжатда инсонга "ҳаётни тўхтатишда ёрдам бериш мумкин бўлган" аниқ шартлар булгиланган: хусусан, (ўлим билан тугайдиган касалликларнинг охирги босқичлари ва чидаб бўлмас азоб-уқубатлар шулар жумласидан), уни қандай ва қаерда ўтказиш мумкинлиги, қанча ва қандай шифокорлар бемор ҳолатига баҳо беришлари мумкинлиги.
Шу тариқа, Португалия яқин икки йилда эвтаназияга рухсат берилган Европа Иттифоқининг бешинчи мамлакати бўлиши мумкин. Ҳозирда эвтаназияга Нидерландларда, Бельгияда, Люксембургда ва Германияда рухсат берилган.
Швейцариянинг Цюрихида жараён 1941 йилдан ўтказиб келинади. Бошқа минтақалар ва қитъаларга келадиган бўлсак, азоб чекаётган инсонларга бу дунёни қачон тарқ этиш борасида танлаш ҳуқуқини берадиган давлатлар унчалик кўп эмас: бу Янги Зеландия, Канада, Колумбия ва Австралия. АҚШда эвтаназия фақатгина саккизта штатларда қонунийлаштирилган. Исроил, Швеция ва Мексикада фақатгина муайян ҳолатларда рухсат берилади.