Ўзбекистон президенти - Шавкат Мирзиёев меҳнат мигрантларига нисбатан сиёсатни қайта кўриб чиқиш ҳақида гапирганидан сўнг, мигрантлар муаммолари, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси ҳақида мамлакатнинг энг юқори минбарларида тилга олина бошлаган эди.
Бугунги кунга келиб, хорижда ишламоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг ҳар бир вилоятида ишга туширилаётган замонавий "Ишга марҳамат" мономарказларида энг қисқа вақт ичида ўзлари истаган йўналишдаги касб-ҳунарни эгаллашлари, шунингдек, интенсив асосда хорижий тилларни ўрганишлари мумкин.