ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси аҳолини қаттиқ совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Тожикистон метеорология агентлигининг хабар беришича, республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 29 январга қадар совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кечаси баъзи туманларда термометр минус 16-21 даражагача тушади, ТБАОнинг шарқий қисмида 36-41 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Помирнинг шарқий қисмида - Булункулда ҳарорат 51-53 даражагача пасаяди.
Фавқулодда вазиятлар қўмитаси фуқароларга хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида эслатди.
Аввалроқ, январь бошида Тожикистонга минус 40 даражадаги Сибир совуғи келиши ҳақида хабар бергандик.