ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
- Довонда қор кўчкиси содир бўлганда, тегишли хизматларнинг куч-воситалари фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун йиғилди ва уларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилди. Шунингдек, қор кўчкиси содир бўлиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардан аҳоли ва моддий бойликларини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари амалда кўриб чиқилди.
© МЧС
© МЧС
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.
© МЧС