https://sputniknews.uz/20210126/Takhtaoracha-dovonida-FVV-uv-mashi-tkazildi-15871324.html
"Тахтақорача" довонида ФВВ ўқув-машқи ўтказилди
"Тахтақорача" довонида ФВВ ўқув-машқи ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
"Тахтақорача" довонида мураккаб об-ҳаво шароитида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди. 26.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-26T18:46+0500
2021-01-26T18:46+0500
2021-01-26T18:48+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1a/15871091_0:96:1001:662_1920x0_80_0_0_6c5014a8dc95b142f43d48f5ddfad27f.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди. "ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Довонда қор кўчкиси содир бўлганда, тегишли хизматларнинг куч-воситалари фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун йиғилди ва уларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилди. Шунингдек, қор кўчкиси содир бўлиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардан аҳоли ва моддий бойликларини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари амалда кўриб чиқилди.
Қор кўчкиси оқибатида транспорт воситалари билан боғлиқ шартли равишда содир этилган авто-авариялар оқибатлари бартараф этилди ва қор кўчкиси остида қолган фуқароларни қидириш ҳамда қутқарув ишларини амалга ошириш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди.
Довонда икки томонлама йўл ҳаракатини тиклаш, фуқароларнинг ҳаётий тизимини маромига келтириш, автомобил йўлини қордан тозалаш, йўл қатнов қисмининг сирпанчиқ ва тик қияли ҳудудларида қум ва қум-туз аралашмасини сепиш, йўл белгиларини таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Машғулот якунида иштирокчиларга йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1a/15871091_0:38:1001:666_1920x0_80_0_0_bfb1d5f81f6fea850f5e0027e3762beb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
"Тахтақорача" довонида ФВВ ўқув-машқи ўтказилди
18:46 26.01.2021 (янгиланди: 18:48 26.01.2021) "Тахтақорача" довонида мураккаб об-ҳаво шароитида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб
ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
- Довонда қор кўчкиси содир бўлганда, тегишли хизматларнинг куч-воситалари фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун йиғилди ва уларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилди. Шунингдек, қор кўчкиси содир бўлиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардан аҳоли ва моддий бойликларини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари амалда кўриб чиқилди.