ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия бош вазир Михаил Мишустин имзолаган янги қарорга мувофиқ, 1 мартдан бошлаб экспртга юборилаётган буғдой пошлинаси 1 тоннага 50 евро миқдорида белгиланди.
Ундан ташқари 15 мартдан бошлаб маккажўхори экспорти учун тоннасига 25 евродан, арпа экспорти учун тоннасига 10 евродан пошлина жорий этилди. Оширилган божлар миқдори фақат ЕОИИдан ташқарига юборилаётган маҳсулотлар учун қўлланилади, дейилган қарорда.
Ушбу чоралар Россия ички бозорида нархларни барқарорлаштириш, хом-ашё экспорти ҳажмини камайтириш, қишлоқ хўжалик хом-ашёсини сотиш билан шуғулланаётган иштирокчиларни юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш мақсадида амалга оширилган, - дейилган қарор матнида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Россия ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсишини қайд этган эди. Шундан сўнг Россия ҳукумати ички бозордаги нархларни жиловлаб туришга қаратилган қатор чоралар кўришни бошлади.
Россияд буғдой, маккажўхори ва арпа экспортига доир қатор чекловлар мавжуд. Хусусан, умумй экспорт миқдори белгиланган квотадан ошган тақдирда экспортчилар бир неча баравар кўпрок бож тўлашга мажбур бўлади.