https://sputniknews.uz/20210126/Rossiya-1-martdan-boshlab-budoy-eksporti-bozhini-2-baravar-oshiradi-15869564.html
Россия буғдой экспорти божини икки баравар оширди
Россия буғдой экспорти божини икки баравар оширди
Sputnik Ўзбекистон
Россия буғдой, маккажўхори ва арпа экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт божини икки баравар оширди. 26.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-26T15:25+0500
2021-01-26T15:25+0500
2021-01-26T15:26+0500
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/344/57/3445730_7:0:1500:843_1920x0_80_0_0_c74801d1305a223e38f0cb2bbc21a939.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия бош вазир Михаил Мишустин имзолаган янги қарорга мувофиқ, 1 мартдан бошлаб экспртга юборилаётган буғдой пошлинаси 1 тоннага 50 евро миқдорида белгиланди.Ундан ташқари 15 мартдан бошлаб маккажўхори экспорти учун тоннасига 25 евродан, арпа экспорти учун тоннасига 10 евродан пошлина жорий этилди. Оширилган божлар миқдори фақат ЕОИИдан ташқарига юборилаётган маҳсулотлар учун қўлланилади, дейилган қарорда.Ушбу чоралар Россия ички бозорида нархларни барқарорлаштириш, хом-ашё экспорти ҳажмини камайтириш, қишлоқ хўжалик хом-ашёсини сотиш билан шуғулланаётган иштирокчиларни юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш мақсадида амалга оширилган, - дейилган қарор матнида.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Россия ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсишини қайд этган эди. Шундан сўнг Россия ҳукумати ички бозордаги нархларни жиловлаб туришга қаратилган қатор чоралар кўришни бошлади.Россияд буғдой, маккажўхори ва арпа экспортига доир қатор чекловлар мавжуд. Хусусан, умумй экспорт миқдори белгиланган квотадан ошган тақдирда экспортчилар бир неча баравар кўпрок бож тўлашга мажбур бўлади.
https://sputniknews.uz/20201223/zbekiston-nonsiz-olmaydi--Rossiya-savdo-vakili-15658622.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/344/57/3445730_114:0:1457:843_1920x0_80_0_0_bb7577a6f8bb01b271da8569b0c28b0e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод
Россия буғдой экспорти божини икки баравар оширди
15:25 26.01.2021 (янгиланди: 15:26 26.01.2021) Россия буғдой, маккажўхори ва арпа экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт божини икки баравар оширди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия бош вазир Михаил Мишустин имзолаган янги қарорга мувофиқ, 1 мартдан бошлаб экспртга юборилаётган буғдой пошлинаси 1 тоннага 50 евро миқдорида
белгиланди.
Ундан ташқари 15 мартдан бошлаб маккажўхори экспорти учун тоннасига 25 евродан, арпа экспорти учун тоннасига 10 евродан пошлина жорий этилди. Оширилган божлар миқдори фақат ЕОИИдан ташқарига юборилаётган маҳсулотлар учун қўлланилади, дейилган қарорда.
Ушбу чоралар Россия ички бозорида нархларни барқарорлаштириш, хом-ашё экспорти ҳажмини камайтириш, қишлоқ хўжалик хом-ашёсини сотиш билан шуғулланаётган иштирокчиларни юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш мақсадида амалга оширилган, - дейилган қарор матнида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Россия ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсишини қайд этган эди. Шундан сўнг Россия ҳукумати ички бозордаги нархларни жиловлаб туришга қаратилган қатор чоралар кўришни бошлади.
Россияд буғдой, маккажўхори ва арпа экспортига доир қатор чекловлар мавжуд. Хусусан, умумй экспорт миқдори белгиланган квотадан ошган тақдирда экспортчилар бир неча баравар кўпрок бож тўлашга мажбур бўлади.