“Британча штамм”: ўзбекистонлик олимлар янги тест яратиш устида иш олиб бормоқда

Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази марказ олимлари коронавируснинг “британча штамми” ни аниқловчи тест тизимини яратишга киришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази марказ олимлари COVID-19 вирусининг “британча штамми” ни аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон ва Россия олимлари коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди
Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Асуши Суда билан учрашувда маълум қилди.
Япония элчихонаси вакиллари келгусида тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр япон ташкилотлари ва компанияларини топишда амалий кўмак беришини маълум қилди.
Учрашувда  Хитойнинг “Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг III фаза клиник синовларини ўтказиш жараёни, коронавирусни аниқловчи ПЗР-тест тизимлари ишлаб чиқарилаётгани, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга доир илмий тадқиқотлар ҳам муҳокама қилинган.