https://sputniknews.uz/20210111/Ozbekiston-va-Rossiya-olimlari-koronavirusni-yoq-qiladigan-yangi-usulni-aniqlashdi-15763101.html
Ўзбекистон ва Россия олимлари коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди
Ўзбекистон ва Россия олимлари коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, радиациянинг COVID-19 га таъсирини УрФУ ва Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ўрганмоқда. 11.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-11T17:11+0500
2021-01-11T17:11+0500
2021-04-01T16:45+0500
дунёда
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1f/15712169_0:156:3070:1892_1920x0_80_0_0_0190fb22fed93c75216b40e34112b6b7.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия олимлари радиациянинг кучсиз миқдори коронавирусни йўқ қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Урал федерал университети (УрФУ) матбуот хизмати хабар қилмоқда.Таъкидланишича, радиациянинг COVID-19 га таъсирини УрФУ ва Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ўрганмоқда. Қўшма тадқиқотлар давомида юмшоқ рентген ва ультра бинафшанинг коронавирусга ўзгача таъсири аниқланган.Вируснинг РНК молекуласи инсон ҳужайрасига тушганда, кўп жойларда бутун узунлиги бўйлаб унинг шакли ўзгаради. Олимлар РНК молекуласининг бу ўзгарган жойлари соғлом ҳужайралар молекуларига қараганда радиацияга минг маротаба сезгирроқ эканини аниқлаган. Шунинг учун вирусни ўлдирадиган доза соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди.Шунингдек, улар радиация вируснинг ҳар қандай мутациясини инсон организмига ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда йўқ қилишини аниқлашган. Радиациядан нафақат инсонни даволаш ва касалликларнинг олдини олишда, балки буюм, маҳсулотлар ва хоналарни дезинфекция қилишда фойдаланиш ҳам таклиф қилинмоқда.Ҳозирда мутахассислар жамоаси бу кашфиёт асосида даволаш қўлланмаси устида иш олиб бормоқда.
https://sputniknews.uz/20201213/Koronavirusni-ikki-daiada-y-iladigan-usul-topildi-15591985.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1f/15712169_0:59:3070:1989_1920x0_80_0_0_52c302024640e49a866f335d1595987b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистон ва Россия олимлари коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди
17:11 11.01.2021 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Таъкидланишича, радиациянинг COVID-19 га таъсирини УрФУ ва Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия олимлари радиациянинг кучсиз миқдори коронавирусни йўқ қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Урал федерал университети (УрФУ) матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, радиациянинг COVID-19 га таъсирини УрФУ ва Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ўрганмоқда. Қўшма тадқиқотлар давомида юмшоқ рентген ва ультра бинафшанинг коронавирусга ўзгача таъсири аниқланган.
Вируснинг РНК молекуласи инсон ҳужайрасига тушганда, кўп жойларда бутун узунлиги бўйлаб унинг шакли ўзгаради. Олимлар РНК молекуласининг бу ўзгарган жойлари соғлом ҳужайралар молекуларига қараганда радиацияга минг маротаба сезгирроқ эканини аниқлаган. Шунинг учун вирусни ўлдирадиган доза соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди.
Шунингдек, улар радиация вируснинг ҳар қандай мутациясини инсон организмига ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда йўқ қилишини аниқлашган. Радиациядан нафақат инсонни даволаш ва касалликларнинг олдини олишда, балки буюм, маҳсулотлар ва хоналарни дезинфекция қилишда фойдаланиш ҳам таклиф қилинмоқда.
Ҳозирда мутахассислар жамоаси бу кашфиёт асосида даволаш қўлланмаси устида иш олиб бормоқда.