Янги совуқ  уруш: Америка денгиз пиёдалари нега Шимолда тўпланмоқда

Россияни жиловлаб туриш баҳонасида АҚШ ва Норвегия Арктикада янги совуқ урушни ва қуролланиш пайгасини бошлаб юборишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik, Николай Протопопов. АҚШ армияси Норвегияда, Россия чегараларига яқин жойда тўпланмоқда. Январ ойида ушбу қирғоқда мингга яқин АҚШ денгиз пиёдалари олиб келинган эди. Шу билан бирга америка сиёсатчилари ва генераллари тинимсиз равишда Арктикада танглик ошиб бораётганини ҳақида баёнот бермоқда. Аслида ушбу тангликни уларнинг ўзлари яратмоқда. Пентагон Норвегияни  нималарга тайёрлаётгани ҳақида РИА Новости мақоласида.

Викинглар уйига меҳмонга

Америкаликлар “денгиз кучларининг Шимолий Каролинадан Норвегияга олиб келишига “оддий ротация” сабаб деб, бир неча йилдан буён Россия чегаралари яқинида ўз ҳарбий контингентни доимий сақлаб турмоқда.
"Россияга сигнал". АҚШ нима учун Норвегия қирғоқларига махфий сув ости кемасини юборди
Уларнинг вазифаси – НАТОдаги ҳамкасабалари билан биргаликда ҳаракат қилишни машқ қилиш ва норвегиялик инструкторлар қўли остида совуқ шимол иқлимида жанговар ҳаракатлар олиб боришни ўрганишдир.
Феврал ойида Америка, Норвегия, Голландия ва Англия аскарлари – жами 10 мингга яқин, Joint Viking 2021 номли кенг кўламли ҳарбий ўқув-машғулотларида иштирок этади. НАТОчилар қўшинларни катта масофага тезда етказиш, барча даражада техкор ахборот алмашиш тизимини синаб кўришни машқ қилишади ва бир неча операциялар ўтказишади.
JointViking ҳарбий ўқув-машғулотлари ҳар йили бўлиб ўтади. Унда НАТО қўшинлари – бронетехника, артиллерия, авиация, ҳарбий кемалар ва сув ости кемалари иштирокида, аксарият ўрмон ва тоғлардан иборат бир неча юз квадрат километр майдонда, юқори интенсивли жанговар ҳаракатларни машқ қилишади.
Ҳарбий эксперт Александр Жилин айтишига кўра, АҚШ ўз ҳарбий доктринасига кўра, уларнинг армияси, асосан, хорижда жанг қилишни ўрганмоқда.
“Шу сабабли ҳам америка ҳарбийлари доимий равишда турли давлатларда пайдо бўлиб, у ерда разведка, аэродромларни текшириш, денгиз йўлларини текшириш билан шуғулланишади, дейди Жилин. –Бошқа давлатлар ҳарбийлари билан олиб биргаликда ўтказиладиган машғулотларга алоҳида эътибор берилади, чунки АҚШ ҳар доим бировлар қўли билан жанг қилади”.
"Русларнинг нозик жойига урамиз": НАТО нимани режалаштирган
Эксперт хулосасига кўра, Пентагон вазиятни атайлаб танг қилмоқда. Чунки АҚШ ва НАТО Арктикага даъво қилишда давом этишмоқда.
“Денгиз пиёдалари ўқув-машғулотларида ҳужум операциялари машқ қилинмоқда, ҳимоя эмас – дейди Жилин. – Жумладан Россияга қарши ҳаракатлар ҳам. НАТОнинг Европадаги ҳаракатлари умумий таҳлил қилинганда - улар Москва учун танглик ҳудудлари ташкил қилишга қаратилганини кўриш мумкин. Бизнинг армиямиз ҳам Норвегияда содир бўлаётган воқеаларга бефарқ қараб тура олмайди. Ваҳима йўқ, лекин куч ва ресурсларни сарфлашга тўғри келмоқда – биз вазиятни тўлиқ назорат остига олишимиз керак, ҳеч қандай провокацияга йўл қўймаслигимиз керак”.

Шимолий плацдарм

“Валдай” таҳлилий клуби эксперти Артем Куреев айтишига қараганда, Арктика шароитида жанг қилишни ўрганиш учун америкаликларнинг Аляскада жойлашган ривожланган инфратузилмаси бор. Лекин шунга қарамасдан улар Норвегияда машқ қилишни хуш кўришади.
“Чиройли юриш”: Россия Қора денгизда НАТО кемаларини жиловлаш чорасини топди
“Аслида ушбу машғулотлар НАТОда етакчиликни сақлаб туриш учун керак. Норвегия – НАТОнинг энг “эски” аъзоларидан биридир. Осло Россияни ўзига душман деб билади. Совуқ уруш йиллари вақтида норвегияликлар Арктикада СССРга қаршилик кўрсатиш учун инфратузилма яратиб, ундан ҳозиргача фойдаланиб келишмоқда. Агар вазият ҳақиқатдан ҳам кескинлашса, Шимолий Норвегия дарҳол Россиянинг Мурманск шаҳри йўлида бош плацдармига айланади”.
Ҳарбий денгиз флоти ва Денгиз пиёдалари корпусининг янги стратегиясига кўра, Вашингтон Арктикадан бошқа давлатларни сиқиб чиқариб, у ерга ўзи ўрнашиб олишни истайди. "АҚШ ҳарбий-денгизчиларисиз Арктика ҳудудида тинчлик ва фаравонликка Россия ва Хитой халал беради”, - дейилган АҚШ ҲДФнинг янги 10 йиллик доктринасида.
Антонов: Россияни жиловлаб туриш - АҚШ сиёсатининг “альфа ва омега”си ҳисобланади
АҚШ ҲДФ вазири Кеннет Брейтуэйт айтишига кўра, Пентагон Арктикада “Узоқ Шимолда Москванинг кенгайишини олдини олиш ва Россия қирғоқлари яқинидаги акваторияни назорат қилиш учун”  Арктикада доимий равишда жанговар сув усти ва сув ости кемаларини, шунингдек кучли қуруқлик қўшинларини жойлаштириш ҳам режалаштирилган.
Норвегия мудофаа вазири Франк Бакке-Йенсен, айтишига қараганда - давлати хавфсизлик сиёсатининг асосий йўналиши – Арктика ва Россиянинг ҳудуддаги фаоллигидир. Ушбу йўналишда трансатлантик алоқалар – ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Узоқ Шимолда Норвегия НАТО бўйича ҳал қилувчи иттифоқчиларнинг кучайиши тарафдоридир.
“АҚШ ҲДФ, денгиз пиёдалари, махсус кучлар, ҳарбий ҳаво кучлари ва космик кучлари билан биргаликда Арктикада ҳамкорлар билан стратегик алоқаларни ривожлантирамиз, - деди вазир. – Бу Узоқ Шимолда иттифоқчи ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларининг доимий ўқув-машғулот олиб боришини назарда тутади. Норвегия ушбу тадбирларда иштирок этиб, иттифоқчилар билан оператив ҳамкорликни ривожлантириш ниятида".

Барча фронтлар бўйлаб

Айтиш жоизки, АҚШ Шимолда жиддий ўрнашиб олган ва бунда Норвегиянинг аҳамияти жуда катта бўлди. Ўтган йилнинг сентябрида Тромсе портига Seawolf классига мансуб сув ости кемаси етиб келган эди. Унинг асосий миссияси – Россия сув ости кемалари йўналишини кузатишдир.
Бироз олдин бўлса АҚШ Россияни Шимолда “жиловлаб туриш” учун 2011 йилда тарқатиб юборилган Иккинчи флотини қайта тиклаган эди.
Дунё океанида устуворлик қилиш: АҚШ денгиз флотининг 10 йиллик режаси
Совуқ урушнинг яна бир белгиси – 1960 йиллардан қурилган Норвегияннг Олавсверн ер ости ҳарбий базаси фаолияти қайта тикланмоқда. Олавсверн – Россия чегарасидан 350 км масофада жойлашган бўлиб, ундан сув ости ва сув усти кемаларини таъмирлаш, ўқ-дориларни сақлаш учун фойдаланилади. Совуқ уруш даврида бу ерда жойлаштирилган ҳарбий кемалар Совет Иттифофи ҲДФга Норвегия денгизи ва Шимолий Атлантикага чиқиш йўлини тўсиб қўйиши мумкин деб ҳисобланган.
Пентагон Арктикада ҳарбий-ҳаво кучларини оширишга жиддий қарор қилган. Ўтган йил Америка ва Норвегия ҳарбий кучларининг кенг кўламли ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди. Бирданига 6та B-52 Stratofortress - стратегик бомбардимончи самолётлар Шимолий полюс устидан учиб ўтиб Норвегия стратегик қирувчилари билан биргаликда синов парвозлари амалга оширди.
Февралда эса Пентагон Техасдан Норвегиядаги Эрланд авиабазасига 4та товуш тезлигидан тез учадиган B-1BLancer стратегик бомбардимончиларини жойлаштирди.