"Русларнинг нозик жойига урамиз": НАТО нимани режалаштирган

Ҳарбий контингентни ошириш, армия инфратузилмаси қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россия ғарбий чегараларига босимни кучайтиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Андрей Коц. Ҳарбий контингентни кўпайтириш, армия инфратузилмасининг қурилиши ва халқаро миқёсда янада жипслашиш - 2021 йилда НAТО Россиянинг ғарбий чегараларига босимни кучайтиради. Май-июнь ойларида альянс совуқ уруш давридан буён энг йирик Defender Europe 2021 манёврларини ўтказади. Бунга жавобан Россия ва Беларусь кўламдорлиги жиҳатдан қолишмайдиган "Ғарб-2021" ҳамкорликдаги машғулотларни сентябр ойида ўтказишни режалаштирган. Буларнинг барчаси нима билан тугаши мумкинлиги ҳақида — РИА Новости материалида ўқинг.
Россия армияси “Пенициллин” - янги разведка қуролини олди

Жанг майдони — Европа

Defender Europe 2021да, аввалгидек, Шарқий Европа ва Болтиқбўйида мудофаа ва ҳужум ҳаракатлари машқ қилинади. Машғулотлар афсонасига кўра, НАТО қўшинларига Калининград вилоятига штурм уюштириш, Россия ғарбий вилоятларини блоклашга, шунингдек, "русларнинг ёппасига ҳужумини" қайтаришга тўғри келади. Ўтган йилгилардан фарқли равишда, 2021-йилда алоҳида эътибор Шарқий эмас, балки Жанубий Европага қаратилади. Манёврлар Черногория, Косово ва Албанияда режалаштирилган. Болгария ва Руминияда Ҳаводан ҳужумга қарши машғулотлар ўтказилади ва "ер - ер" синфидаги ракеталардан ўт очиш амалга оширилади. Венгрия эса бошланаётган "урушнинг" орқа томони сифатида хизмат қилади.
Aмерикаликлар Европага кучларнинг асосий қисмини кўчиради, жумладан 1-отлиқлар ва 82-ҳаво-десант дивизиялари бўлинмаларини. Aтлантика океанидан юзлаб турли мақсадлар учун мўлжалланган ҳарбий техникалар олиб ўтилади. Бундан ташқари, Флорида штатидан 53-пиёда бригадаси етказиб берилади. Машғулотлардан сўнг америкаликлар баъзи қуролларни яна Европада "унутиб қўйишлари" ҳам истисно эмас, бу биринчи бор содир бўлмаяпти, ахир. Мутахассислар фикрига кўра, шу тариқа Пентагон йилдан-йилга минтақадаги ҳужум имкониятларини ошириб бормоқда.
Бунақаси дунёда ҳеч кимда йўқ - Путин янги қурол ҳақида
Defender Europe 2021га жавобан Россия ва Беларусь сентябр ойида "Ғарб-2021" манёврларини ўтказади. Душанба куни Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилганидек, "қўшма машқлар юқори даражадаги шаҳарлашган шароитда бирлаштирилган ҳужум бўлинмалари томонидан қўшма ҳаракатларнинг янги усулларини синовдан ўтказиш"га, шунингдек, "янги ва модернизация қилинган қурол ва техника намуналари самарадорлигини баҳолаш"га имкон беради.
Минскда, стратегик манёвралар "кучли иттифоқчилик муносабатлари ва Беларусь ва Россиянинг мудофаа идораларининг Иттифоқ давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарашлари бирлигини" акс эттиришини қайд этишди.

Кучни кўз-кўз қилиш

Иккала томон ҳам маневралар бирон бир давлатга ёки ҳарбий блокга қарши йўналтирилмагани тўғрисидаги одатдаги дипломатик иборалардан фойдаланмадилар. НAТО кучлари томонидан Калининградга ҳужум саҳнасини машқ қилиш ва рус ҳарбий хизматчиларининг шаҳарда кечадиган жангларга тайёрланишлари, ким кимга қарши жанг қилишини аниқ намоён этиб турибди. Aлбатта, кенг кўламли қуролли тўқнашув эҳтимоли жуда кичик, аммо реал.
Путин: дунёда қуролланиш пойгаси бошланган, Россия унга қўшилмайди
Мутахассислар фикрига кўра, НАТОнинг 2021 йилдаги ҳаракатлари АҚШдаги ҳукумат алмашувига бевосита таъсир кўрсатади. Дональд Трамп президентлигининг тўрт йилида Шимолий атлантика блоки бирлиги сезиларли кучсизланди. Оқ уй эгаси биринчи галда америка манфаатларини кўзлашини яширмас, ва ҳатто альянсдан чиқиш имконияти борлигини ҳам истисно этмасди. Бундай оҳанг Европада кучли ташвишни келтириб чиқарди, яна бир бор ЕИ армияси ҳақидаги масала кўтарилди. Янги президент, кўриниб турибдики, ҳаммасини тўғрилашга ҳаракат қилади.
"Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар бу йил ёмонлашиб боради, — деб ҳисоблайди Геосиёсий масалалар Академиясининг биринчи вице-президенти Константин Сивков. — Байден альянсни қайта тикламоқчи ва сафарбар шай ҳолатга келтирмоқчи. Бунинг учун эса ташқи душман керак. Хитой жуда узоқ бўлгани учун, Россия бу рольга ҳаммадан яхши мос келади. Вашингтонга ташқи душман образи америка жамиятини жипслаштириш учун ҳам керак".

Пул ишлаш

Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, аслида НAТОнинг Россияга қарши аниқ тажовузкор режалари йўқ. Aмерикаликлар учун альянснинг кейинги кенгайтирилиши - бу пул ишлашнинг ва Европани ўзига янада кучлироқ боғлашнинг усулидир. Вашингтон Трампгача бўлган даврга қайтади ва Кўхна дунё ишларига аралашувни кучайтиради.
НАТО нима учун Қора денгизга кирмоқчи?
"Мени наздимда, 2021-йилда НАТО ҳарбий ташкилотдан аллақандай глобал корпорацияга айланаётганини намойиш этади, — дея тушунтиради америкачи-сиёсатшунос Сергей Судаков. — Альянснинг муҳим масаласи аввалгидек ҳамон долзарб — бу молиялаштириш. Мусиқани пулини тўлаган буюради. Бюджетнинг учдан икки қисмини АҚШ таъминлайди, ва бу ҳеч кимга сир эмас. Биз ҳаражатлар уч миллион доллардан ошиб тушганини яхши биламиз. Ва энг аввало - Вашингтон туфайли. Европа давлатлари АҚШдан поставкаларга умид қилишади - ҳатто сухой паёкларгача. Буни американинг улкан мудофаа бюджети қўллаб-қувватлайди — НАТО манфаатларида ҳаракат қиладиган корпорациялар жуда улкае миқдорда даромад кўришади".
Эксперт Шимолий Aтлантика альянсининг бугунги фаолиятини бир чўнтакдан бошқасига пул ўтказишга қиёслади. Вашингтон НAТОга пул ажратади, иттифоқчилар бу маблағларга Aмерика техникаси ва қуролларини сотиб олиш учун фойдаланади ва шу билан доира ёпилади.
Байден давридаги AҚШ Европа учун ҳарбий маҳсулотлар учун асосий бозорлардан бири бўлиб қолади. Демак, океан ортидан Россияга қарши риторика кучайишини кутишимиз керак. Aммо аксарият мутахассислар шунга аминки: Вашингтон ва Брюссел дунёда қудрати бўйича иккинчи ўринда турадиган армия кучини синаб кўришга журъат этолмаса керак.