ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Gasoline Petrol Prices тузган рейтингга кўра Марказий Осиё давлатлари бензин энг арзон давлатлар рўйхатининг юқори қисмидан ўрин олди.
2021 йилнинг 18 январ ҳолатига жаҳон бозорларида бензиннинг ўртача нархи 1,05 долларни ташкил қилади. Лекин 168 давлатнинг ҳар бирида ёнилғи нархи бир биридан жиддий фарқ қилади.
Энг арзон бензин Венесуэлада 1л - 0,02 доллар, энг қиммати эса - Гонконгда 1л - по 2,36 доллар.
Марказий Осиё давлатларининг аксарияти ҳам ушбу рўйхатнинг юқори қисмида жойлашган. Қозоғистон - 0,4 долл (7ўрин), Туркманистон - 0,43 долл. (10 ўрин), Қирғизистон - 0,45 долл (11 ўрин).
Ўзбекистонда бензин нархи нисбатан қимматроқ (0,75 $) бўлгани учун у рейтингнинг 43 ўрнида.
Россияда бензин - 0,64 $ (27 ўрин).
Иқтисодий таҳлилчилар айтишига қараганда, оОдатда бой давлатларда ёнилғи нархи баландроқ, нефт қазиб олувчи камбағал мамлакатларда эса унинг нархи анча паст. Нефт нархи халқаро биржаларда барча учун бир хил бўлгани сабабли, турли мамлакатларда ёнилғи нархи турлича бўлиши - муайян давлатларнинг солиқ ва акцизлари, ҳамда соҳага берилаётган имтиёзларига боғлиқдир.