ТОШКЕНТ, 21 янв- Sputnik. "Женоа" жамоасининг расмий каналида Элдор Шомуродовнинг мухлиси, россиялик 13 ёшли ҳаваскор шарҳловчи Максим Истомин олган интервьюси эълон қилинди. Қуйида ушбу интервью.
- Салом Элдор, салом мухлислар. Биринчи саволим, сизнинг исмингизни Эльдор ёки Элдор?
- Элдор, юмшатир белгиси йўқ.
- Футболга қандай келиб қолгансиз?
- Мен 6-7 ёшимда футбол ўйнашни бошлаганман. Биз футболчи оиламиз десак ҳам бўлади. Отам, икки тоғам, акам футболчи. Оиламизда ҳамма футболга қизиқади. Шуни учун ҳам мен футболга қизиқиб кетганман.
Кўпчиллик менга отам яхши ҳужумчи бўлган дейишади. Шуни учун мен ҳам ҳужумчи бўлишни орзу қилганман.
- Сиз дастлаб Ростовда ҳимоячи ўрнида майдонга тушган эдингиз, кейин ҳужумчи бўлиб чиқдингиз ва дарров муваффақият қозондингиз. Бу қандай содир бўлган эди?
- Ҳозир сизни ҳайрон қолдираман - мен ҳеч қачон ҳимоячи бўлмаганман. Ҳа, лекин қайсидир ўйинда мураббий мени ҳужумчи-ҳимоячи сифатида майдонга чиқарган эди. Терма жамоада 1-2 йил ярим ҳимояда ўйнаганман.
- Оилангиз билан муносабатларингиз қандай? Уларни соғинасизми?
- Оиламиз жуда катта байрамларни бирга ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммамиз йиғилганимизда худди туғилган кун ёки бошқа байрамдек бўлади.
Сўнгги вақтларда уйга келганимда биз бутун оила бўлиб футбол ҳам уйнаймиз. Ўзимизни 7 кишилик иккита жамоамиз бор, мини-футбол ўйнаймиз. Оиламизда футболчилар кўп бўлгани учун яхши футболчилар кўп. Шуни учун ҳар доим ҳам мени иштирокимдаги жамоа ғалаба қозонавермайди. Мен ҳозир ана шундай учрашувларни жуда соғинганман.
- Женоада нима сабабдан 61 рақамни олишга қарор қилдингиз?
- Мен бу ерга келганимда 14 номер банд эди. Қайси рақамни олишни ўйлаб турганимда, менинг бир дўстим 61 рақамни олсанг Ростовдаги мухлисларинг хурсанд бўлишади, деб маслаҳат берди. (Россия вилоятлари рўйхатида Ростов - 61 ўринда) Шундан сўнг 61 рақамни олишга қаор қилдим.
- Сиз болаликдан учрашишни орзу қилган футболчи борми?
- Мен ҳар доим айтганман, менинг кумирим Фернандо Торез ва Дидье Дрогба. Мен улар билан учрашиб уларнинг автографини олсам хурсанд бўлардим.
- "Женоа" клубида кимнинг ўйини сизга ёқади?
- "Женоа"да ҳамма топ ўйинчилар йиғилган. Улар жамоа бўлиб ўйнаганда янада яхшироқ натижа кўрсатади.
Ёш футболчиларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Энг муҳими нима?
- Энг муҳими - ҳар доим футбол ҳақида ўйлаш. Агар сен футболни танлаган бўлсанг, футбол хақида ўйлаш керак, кўпроқ иш бажаришга ҳаракат қилиш керак. Ўзига ишониш ва кўйилган мақсад сари интилиш керак.
- Демак асосийси кўпроқ ишлаш керак?
- Ҳа, диққат билан қунт билан ишлаш керак. Фуболда арзимас нарса йўқ. Ҳар бир нарсага эътибор бериш керак.
- Сизда хобби борми, футболдан бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз?
- Хозир бўш вактим жуда кам. Ота-онам билан гаплашаман, италянча гаплашишни ўрганаяпман.
- "Женоа"да ўзбек ресторанини топдингизми?
- Йўқ, бу ерда ўзбек ошхонаси йўқ.Лекин менга Италия овқатлари ҳам ёқди. Айниқса, ризотто.
- Ростовдан сўнг Генуя ҳақида таасуротларингиз қандай?
- Яхши, бу ер жуда чиройли тарихий шаҳар экан, денгиз ёнида. Мен Монте Пеш деган жойда бўлдим. У ердан бутун Генуя кўринади. Бу ерда ҳам одамлар футболни яхши кўради, "Женоа"га жамоасига мухлислик қиладиганлар кўп.
- Сизда "Женоа"даги биринчи муваффақиятли узатмангиз, биринчи голингиз ҳақида қандай таассурот қолди?
- Мен кечаги кун билан яшамасликка ҳаракат қиламан, бўлиб ўтган ўйинни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан. Гол урсам узоғи билан бир кун эслаб юраман кейин унутаман. Янги ўйинга тайёргарлик кўраман.
- Келажакда қандай режаларингиз бор?
- Мен футболчи сифатида усишга ҳаракат қиламан, қўлимдан келган барча ишни қилишга, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.
Мен жамоа билан бирор трофей (кубок) ютиб олишга ҳаракат қиламан, Женоа билан, лекин асосийси - Ўзбекистон терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига чиқиш. Бу менинг асосий мақсадим.
Яқинда ота бўлингиз. Нималарни ҳис қилаяпсиз?
- Бунга ҳалиям ишонгим келмайди. Жуда хурсандман. Унга қараб туриб ўзимни кўргандек бўламан. Фарзандимга туғилганига бугун 25 кун бўлди. Улар ҳозир Тошкентда. Яқинда келиши керак. Уни жуда соғиндим.
Футбол шарҳловчиси бўлишни истайсизми?
- Мен кўп гапиришни унча ёқтирмайман, шуни учун мендан коментатор чиқмаса керак, лекин сиз буни жуда яхши уддалаяпсиз. Мен сизнинг изоҳларингизни эшитганман.
Раҳмат, Сизга катта муваффақиятлар тилаймиз.