ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган “Женоа” – “Парма” баҳсида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлди.
⚽️ 49' | GOAL! Eldor #Shomurodov in girata riapre subito la gara!#GenoaParma 1⃣-2⃣ pic.twitter.com/q0zVTVAcSd
— Genoa CFC (@GenoaCFC) November 30, 2020
Ушбу баҳсда Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 50-дақиқада А Сериядаги дебют голини урди. Шу тариқа Шомуродов Италия чемпионатида гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди. Ўйиннинг 69-дақиқасида у захирага олинди.
Шомуродовнинг голи унинг жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади. Биринчи бўлимда рақиб икки гол билан олдинга чиқиб олган эди.
Аввалроқ Элдор Италия Кубоги 1/16 финали доирасида “Сампдория”га қарши ўйинда голли узатма амалга оширган эди.