Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин

“Миграция- XXI аср” фонди президенти Вячеслав Поставнин Россияда хорижликлар учун меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришга имкон берадиган тизим яратиш зарур деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукумат олдига Россия ҳудудидаги қурилиш-монтаж ишларига меҳнат мигрантларини соддалаштирган ҳолда жалб қилиш масаласини кўриб чиқишни қўйди. Вазирлар маҳкамаси бу топшириқни жорий йил 1 мартига қадар бажариши керак.
Астрахань вилоятида қайси соҳаларда мигрантларга талаб юқорилиги айтилди
“Миграция - XXI аср” фонди президенти Вячеслав Поставнин Россияда ишчи кучи етишмаслиги муаммоси нафақат қурилиш соҳаси, балки қишлоқ хўжалигида ҳам мавжудлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жанубий вилоятларида ўзбекистонлик мигрантларга ҳар қачонгидан ҳам зарур.
“Ишбилармонлар уларнинг иссиқхона хўжаликларига Ўрта Осиё, аввало Ўзбекистондан ишчилар жуда зарурлигини айтишмоқда”, - дейди Поставнин Sputnik агентлиги билан суҳбатда.
У муаммони ҳал қилишга Россия Қишлоқ хўжалиги ҳам эътибор қаратиши лозим деб ҳисоблайди.
Мигрантларсиз иш бўлмайди: Россия қурилиш компаниялари хорижликларни кутмоқда
Поставнин Россияда бугунги кунда етарлича ишсиз қурувчи мигрантлар борлигини тахмин қилди. Эҳтимол, уларни топиб, тўплаб ва керакли жойларга олиб бориш керакдир, деб таъкидлади у. Аммо мамлакатда ҳозирча бундай механизм йўқ.
“Менимча, аллақачон мамлакатда бўлиб турганларни иш билан таъминлаган яхшироқ. Бу барча жиҳатдан тўғри. Чунки мигрантлар нафақат Россияда ишлаётган, балки бу ерда барча ўз муаммолари билан яшаётган инсонлар”, - дейди Поставнин.
Унинг фикрига кўра, меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришга, одамларни мамлакат бўйлаб тақсимлашга, уларнинг малакаларини аниқлашга имкон берувчи тизим лозим.