https://sputniknews.uz/20210120/zbekistonlik-migrantlar-Rossiyada-nafaat-urilishlarda-kerak--Postavnin-15828930.html
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин
Sputnik Ўзбекистон
“Миграция- XXI аср” фонди президенти Вячеслав Поставнин Россияда хорижликлар учун меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришга имкон... 20.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-20T17:47+0500
2021-01-20T17:47+0500
2021-01-20T17:47+0500
миграция
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/605/50/6055054_0:380:2018:1521_1920x0_80_0_0_63fd990c46af1dcf38940308e989afb6.jpg
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукумат олдига Россия ҳудудидаги қурилиш-монтаж ишларига меҳнат мигрантларини соддалаштирган ҳолда жалб қилиш масаласини кўриб чиқишни қўйди. Вазирлар маҳкамаси бу топшириқни жорий йил 1 мартига қадар бажариши керак.“Миграция - XXI аср” фонди президенти Вячеслав Поставнин Россияда ишчи кучи етишмаслиги муаммоси нафақат қурилиш соҳаси, балки қишлоқ хўжалигида ҳам мавжудлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жанубий вилоятларида ўзбекистонлик мигрантларга ҳар қачонгидан ҳам зарур.“Ишбилармонлар уларнинг иссиқхона хўжаликларига Ўрта Осиё, аввало Ўзбекистондан ишчилар жуда зарурлигини айтишмоқда”, - дейди Поставнин Sputnik агентлиги билан суҳбатда.У муаммони ҳал қилишга Россия Қишлоқ хўжалиги ҳам эътибор қаратиши лозим деб ҳисоблайди.Поставнин Россияда бугунги кунда етарлича ишсиз қурувчи мигрантлар борлигини тахмин қилди. Эҳтимол, уларни топиб, тўплаб ва керакли жойларга олиб бориш керакдир, деб таъкидлади у. Аммо мамлакатда ҳозирча бундай механизм йўқ.“Менимча, аллақачон мамлакатда бўлиб турганларни иш билан таъминлаган яхшироқ. Бу барча жиҳатдан тўғри. Чунки мигрантлар нафақат Россияда ишлаётган, балки бу ерда барча ўз муаммолари билан яшаётган инсонлар”, - дейди Поставнин.Унинг фикрига кўра, меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришга, одамларни мамлакат бўйлаб тақсимлашга, уларнинг малакаларини аниқлашга имкон берувчи тизим лозим.
https://sputniknews.uz/20201202/Astrakhan-viloyatida-aysi-soalarda-migrantlarga-talab-yuoriligi-aytildi-15519465.html
https://sputniknews.uz/20210120/Migrantlarsiz-ish-blmaydi-Rossiya-urilish-kompaniyalari-khorizhliklarni-kutmoda-15827693.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/605/50/6055054_0:316:2018:1585_1920x0_80_0_0_ebd3c9f01c34a67bbf6524b7caf20a8b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин
“Миграция- XXI аср” фонди президенти Вячеслав Поставнин Россияда хорижликлар учун меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришга имкон берадиган тизим яратиш зарур деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукумат олдига Россия ҳудудидаги қурилиш-монтаж ишларига меҳнат мигрантларини соддалаштирган ҳолда жалб қилиш масаласини
кўриб чиқишни қўйди. Вазирлар маҳкамаси бу топшириқни жорий йил 1 мартига қадар бажариши керак.
“Миграция - XXI аср” фонди президенти Вячеслав Поставнин Россияда ишчи кучи етишмаслиги муаммоси нафақат қурилиш соҳаси, балки қишлоқ хўжалигида ҳам мавжудлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жанубий вилоятларида ўзбекистонлик мигрантларга ҳар қачонгидан ҳам зарур.
“Ишбилармонлар уларнинг иссиқхона хўжаликларига Ўрта Осиё, аввало Ўзбекистондан ишчилар жуда зарурлигини айтишмоқда”, - дейди Поставнин Sputnik агентлиги билан суҳбатда.
У муаммони ҳал қилишга Россия Қишлоқ хўжалиги ҳам эътибор қаратиши лозим деб ҳисоблайди.
Поставнин Россияда бугунги кунда етарлича ишсиз қурувчи мигрантлар борлигини тахмин қилди. Эҳтимол, уларни топиб, тўплаб ва керакли жойларга олиб бориш керакдир, деб таъкидлади у. Аммо мамлакатда ҳозирча бундай механизм йўқ.
“Менимча, аллақачон мамлакатда бўлиб турганларни иш билан таъминлаган яхшироқ. Бу барча жиҳатдан тўғри. Чунки мигрантлар нафақат Россияда ишлаётган, балки бу ерда барча ўз муаммолари билан яшаётган инсонлар”, - дейди Поставнин.
Унинг фикрига кўра, меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришга, одамларни мамлакат бўйлаб тақсимлашга, уларнинг малакаларини аниқлашга имкон берувчи тизим лозим.