Мелания Трамп Оқ уйнинг 70 йиллик анъанасини бузди

Мелания Трамп АҚШ бўлажак биринчи хоними Жил Байденни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишдан бош тортди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Мелания Трамп АҚШ бўлажак биринчи хоними Жил Байденни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишдан бош тортиб, 70 йиллик анъанани бузди. Бу ҳақда LADbible портали хабар қилди.
“Дональд - жангчи”: Мелания Трамп эрини қўллаб-қувватлади
Анъанага кўра, кетишдан аввал биринчи хоним турмуш ўртоғи президентлигининг сўнгги кунларида 2-3 қаватлардаги хоналар бўйлаб экскурсия уюштиради. 70 йил давомида АҚШ президентлари рафиқалари бўлажак биринчи хонимлар билан чой ичиб, уларга Оқ уй "хўжалиги"ни топширадилар. 4 йил олдин Мелания ўзи собиқ биринчи хоним Мишел Обама билан чой базмида меҳмон бўлиб, президент қароргоҳи бўйлаб сайр қилган.
Таъкидланишича, Мелания биринчи хонимнинг лавозимидан 47 фоиз маъқуллаш рейтинги билан тарк этади, бу аввалги хонимларга қараганда анча паст.
Бу анъана 1952 йилда президент Гарри Трумэннинг рафиқаси Бесс Трумэн Дуайт Эйзенхауэрнинг рафиқаси Мэми Эйзенхауэрни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишидан бошланган.
АҚШнинг янги президентининг инаугурацияси 20 январ куни бўлиб ўтади. Дональд Трамп маросимда қатнашмаслигини айтганди. У инаугурациядан тўрт соат олдин Вашингтонни тарк этади.