ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Сайловолди ташвиқоти бошланганидан бери АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп илк марта эрини қўллаб-қувватлади. РИА Новости хабарига асосан.
"У жангчи" ва уни яна тўрт йилга Оқ уйда қолдириш керак”, деб айтди.
"Дональд - жангчи, у бу мамлакатни яхши кўради ва у сиз учун ҳар куни курашади", - деди АҚШ президентининг рафиқаси Пенсилвания штатидаги митингда.
У ўз нутқини коронавирусга чалинганида кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик изҳор этиш билан бошлади. "Биз Америка ушбу кутилмаган муаммони енгиб чиқишини биламиз", - Мелания Трамп.
Бироқ турмуш ўртоғининг хизматларини санаб ўтаётганда, томошабинлардан кимдир: "бунинг устига у ёқимтой”, деб бақирганида, у жилмайиб қўйди ва ҳеч қандай ишора қилмасдан: "Қўшиламан", деди.
Тадбир учун яшил рангли ҳарбий услубдаги кўйлакни танлаган Мелания, шунингдек, эри "жинси ва ирқидан қатъи назар Дональд одамларга ёрдам беришни яхши кўришини", таъкидлади.
"Бошлаган ишини охирига етказиши ва мамлакатимиз гуллаб-яшнашида давом этиши учун биз Дональдни Оқ Уйда ушлаб қолишимиз керак", - деб қўшимча қилди у.