Туркияда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик қизлар қутқарилди

Туркиянинг Измир шаҳрида полиция ходимлари Ўзбекистондан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган жиноий гуруҳ аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Туркиянинг Измир шаҳрида полиция ходимлари Ўзбекистон ва яна 3та давлатдан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган жиноий гуруҳ аниқланди, деб хабар қилди Haberler турк нашри.
Хабарда айтилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 6 кишини ҳибсга олди. Улар изидан тахминан 4 ой давомида кузатув олиб борилган.
Махсус операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг турли қисмларида амалга оширилди. Полиция Россия, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сақланган бир нечта “притон-квартиралар”ни топди. Жами 8 нафар аёл қутқарилди, улар калтакланиб, психологик босим орқали фоҳишаликка мажбурланган.
Жиноий иш қўзғатилди. Аёлларни ўз ватанига депортация қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.