ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина келтирилади деб хабар қилмоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги GAVI (Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс) ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.
— Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда, — дейди Юсупалиев.
Эслатиб ўтамиз, Pfizer/Biotech вакцинасини узулуксиз равишда юқори совуқлик -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Ушбу муносабат билан GAVI ташкилоти томонидан Ўзбекистонга 17та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.
Маълумот учун, Россияда ишлаб чиқилган Спутник V вакцинасини -17 даража ҳароратда сақлаш талаб этилади. Бугунги кунда ушбу вакцина билан эмланганлар сони 1 миллиондан ошган, вакцинанинг салбий оқибатлари кузатилмаган.