https://sputniknews.uz/20210118/zbekistonga-100-ming-doza-PfizerBiotech-vaktsinasini-olib-kelinadi-15809418.html
Ўзбекистонга 100 минг доза Pfizer/Biotech вакцинасини олиб келинади
Ўзбекистонга 100 минг доза Pfizer/Biotech вакцинасини олиб келинади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро эмлаш ташкилоти билан ҳамкорликда мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган. 18.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-18T14:15+0500
2021-01-18T14:15+0500
2021-01-18T14:18+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/12/15809001_0:137:3072:1875_1920x0_80_0_0_2770937b3a677ab0ba4cbde3f74ed643.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина келтирилади деб хабар қилмоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги GAVI (Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс) ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.Эслатиб ўтамиз, Pfizer/Biotech вакцинасини узулуксиз равишда юқори совуқлик -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Ушбу муносабат билан GAVI ташкилоти томонидан Ўзбекистонга 17та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.Маълумот учун, Россияда ишлаб чиқилган Спутник V вакцинасини -17 даража ҳароратда сақлаш талаб этилади. Бугунги кунда ушбу вакцина билан эмланганлар сони 1 миллиондан ошган, вакцинанинг салбий оқибатлари кузатилмаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/12/15809001_0:41:3072:1971_1920x0_80_0_0_b004518c24b8701dcac4f975a5397a75.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Ўзбекистонга 100 минг доза Pfizer/Biotech вакцинасини олиб келинади
14:15 18.01.2021 (янгиланди: 14:18 18.01.2021) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро эмлаш ташкилоти билан ҳамкорликда мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.
ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина келтирилади деб
хабар қилмоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги GAVI (Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс) ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.
— Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда, — дейди Юсупалиев.
Эслатиб ўтамиз, Pfizer/Biotech вакцинасини узулуксиз равишда юқори совуқлик -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Ушбу муносабат билан GAVI ташкилоти томонидан Ўзбекистонга 17та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.
Маълумот учун, Россияда ишлаб чиқилган Спутник V вакцинасини -17 даража ҳароратда сақлаш талаб этилади. Бугунги кунда ушбу вакцина билан эмланганлар сони 1 миллиондан ошган, вакцинанинг салбий оқибатлари кузатилмаган.