Олтиариқда собиқ омбор мудири 807 млн сўмлик кўмирни “еб кетди”

Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. умумий қиймати 807,1 млн сўм бўлган 1 566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, пулларни ўз киссасига урган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Олтиариқ кўмир омборидаги 807,1 миллион сўмлик талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. умумий қиймати 807,1 млн сўм бўлган 1 566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.