https://sputniknews.uz/20210117/tgan-yili-zbekistonda-mansabdorlar-eng-kp-aysi-zhinoyatga-l-urdi-15803634.html
Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди
Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар... 17.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-17T14:45+0500
2021-01-17T14:45+0500
2021-01-17T14:45+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/297/56/2975672_0:411:1365:1179_1920x0_80_0_0_8d9f4ac2f68f50b08145a72f1307ab49.jpg
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва 399 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/297/56/2975672_0:283:1365:1307_1920x0_80_0_0_baddedbd6d715a4c15627be61b9e6abb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура
маълум қилди. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва 399 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.