Замонавий урушга тайёрланиш янги полигонлар талаб қилади

Ўзбекистон Қуролли кучлари сўнгги йилларда ҳарбий самарадорлигини қандай қилиб бир неча баробар оширишга муваффақ бўлгани ҳақида россиялик ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко мақоласида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Марказий Осиёда энг кучли ҳисобланадиган Ўзбекистон Қуролли кучлари бугун юқори жанговар тайёргарлик ҳолатида, энг янги ҳарбий техника билан жиҳозланган ва малакали мутахассислар етакчилигида ўзининг 29 ёшини нишонламоқда. Ўзбекистон армияси ғалаба қозониш илмини брча замонавий талабларга жавоб берадиган полигонларда ўрганишмоқда.
Ўзбекистон президенти ва Қуролли кучлари Олий Қўмондони Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни арафасида “Фориш” тоғли полигонига ташриф буюрди ҳамда Жиззах вилоятидаги қуруқлик ва ҳаво-ҳарбий кучларининг намойишида иштирок этди.
Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак – Мирзиёев
Бу одатий ташриф бўлмади, чунки бироз олдин Ўзбекистон президенти республикадаги барча полигонларни замонавийлаштиришни “Фориш” полигонини эса - намунали ўқув марказга айлантиришни топширган эди. Ташриф давомида давлат раҳбари Мудофаа вазирлиги ва бошқа муассасалар томонидан топшириқ қандай бажарилганига баҳо берди.
Шавкат Мирзиёев тоғли полигонда қўшинлар ҳарбий тайёргарлиги қандай олиб борилаётганига баҳо берди. Президент қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техника, ўқув корпуслари, кутубхона, казарма ва спортзални кўздан кечирди.
Давлат раҳбари шахсий таркиб самарали тайёргарлик кўриши учун барча шароитлар яратилганига ишонч ҳосил қилди. Ахир Ўзбекистон аскарлари 2019, 2020 йилларда Халқаро Армия ўйинларининг Оловли-ҳужум йўлаги ва яна бир неча босқичида бежизга ғалабага эришмаган.
Фориш” полигонида Шавкат Мирзиёев ҳарбийлар билан суҳбат қилди.
– Бугунги Қуролли Кучларимиз беш йил олдинги армия эмас. Мудофаа доктринамиз бўйича қилинган ишлар натижасида миллий армиямизнинг салоҳияти ҳар томонлама ошди. Эришган муваффақиятларимиз билан бирга олдимизда кўп режалар, вазифалар турибди. Қўшинларнинг жанговар ҳолатини янада мустаҳкамлашимиз керак. Бунинг учун билим, тажриба, тайёргарлик зарур, - деди президент.
Ўзбекистон президенти ўзининг олдинги чиқишларида ҳам Қуролли кучларнинг мудофаа қобилиятини, профессионаллигини ва ҳарбий кучини ошириш ҳақида гапирган эди. Демак, Ўзбекистон Қуролли кучлари полигонлари, жанговар тайёргарлигини ошириш давом эттирилади. Бунинг учун Республикада барча шароит ва манбаалар мавжуд.

Замонавий устуворликлар

Айни дамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат дастурлари асосида Қуролли кучларнинг кўриниши ўзгармоқда, кўплаб янги ҳарбий объектлар қурилмоқда, миллий армиянинг жанговар қобилияти оширилмоқда ва рсепубликада замонавий ҳарбий полигонлар кўпаймоқда.
Каттақўрғон ҳарбий полигони
Жануби-ғарбий ҳарбий округда 13 январ куни энг янги “Нуристон” полигони фойдаланишга топширилди. Бу замонавий полигон мажмуаси бўлиб унинг таркибига 15та ўқув синфлари, лекция хонаси, кутубхона, 530 ўринли қулай ётоқхона ва 600 ўринли ошхона киради. Ундан ташқари кафе ва тиббиёт хонаси ҳам бор. Қуролли кучлар кунига ушбу янги полигон алоҳида ҳарбий округ энг яхши совға бўлди.
Каттақўрғон ҳарбий полигони
Марказий ҳарбий округда 2020 йилнинг июл ойида барча замонавий талабларга жавоб берадиган “Сазаган” янги полигони очилган эди. Умумий майдони 5 минг гектардан ортиқ бўлган ушбу мажмуада барча қўшин турларини тайёрлаш мумкин. Полигоннинг замонавий инфратузилмаси, ҳарбийлар учун қулай тураржойлар ҳарбий-техник ҳамкорлик дастурлари доирасида хорижий меҳмонларни қабул қилиш имконини ҳам беради.
Фориш ҳарбий полигонида ўзбек-тожик қўшма ўқув машғулотлари
2020 йилнинг ёзида Термиз шаҳри яқинида яна бир янги ҳарбий полигон ишга туширилган эди. Умумий майдони 28 минг гектар булган ушбу ҳарбий объект барча замонавий талабларга жавоб беради. У ерда махсус тактик майдонлар, ўқ ўзиш майдонлари, тўсиқли йўлаклар, ўқув синфлари, казармалар, ошхона, спорт мажмуаси бор.
Марказий Осиё ҳудудида кучайиб бораётган ҳарбий-сиёсий нотинчлик вазиятида 2020 йилнинг декабрида Россия ва Ўзбекистон армия махсус бўлинмаларининг қўшма махсус-тактик аксилтеррор ўқув машғулотлари бўлиб ўтган эди. Унда 200га яқин ҳарбийлар ва махсус техника иштирок этган эди. Беш кун давомида ўзгарувчан вазиятда махсус бўлинмалар кенг кўламлари ва мураккб ўқув-ҳарбий машқларини бажаришган эди. Айтиш жоизки, Термиз шаҳри Ўзбекистоннинг энг жанубида, Амударё қирғоғида, Афғонистон билан чегара яқинида жойлашган.
Чирчиқ ҳарбий полигони
Ўзбекистоннинг энг йирик, жаҳон стандартларига жавоб берадиган “Каттақўрғон” полигони 2019 йилнинг ноябр ойида ишга туширилган. Бу ерда барча ҳарбий техникадан, жумладан артиллерия ва авиациядан фойдаланган ҳолда ўқув-машғулотлари ўтказиш мумкин. 2020 йилнинг январ ойида “Каттақўрғон” полигони Ўзбекистон Қуролли кучларининг энг янги техникасини синовдан ўтказиш майдонига айланди. Полигон ўз ҳарбий техникаси ва автомобилларига, ўқув синфлари, тиббиёт хонаси, ошхона, ётоқхона спорт зали ва маданият марказига эга.

Оптимистик ўсиш

Ўзбекистон Қуролли кучларининг 10та энг муҳим ва замонавий полигонлари рўйхатининг биринчи қаторидан “Фориш” полигони ўрин олган. Бу ерда Ўзбекистон Армияси доимий равишда Россия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Ҳиндистон, Туркия, Покистон ва Хитой қўролли кучлари билан ҳамкорликда тактик ва махсус ўқув машғулотлари ўтказиб келмоқда. Ушбу рўйхатнинг ўзи ҳам полигоннинг ривожланган инфратузилмасининг белгисидир. У ерда халқаро миқёсда турли аксилтеррор машғулотларни ўтказиш, турли жанговар сценарийларни синаб кўриш имкони бор.
Чирчиқ ҳарбий полигони
Бухоро умумқўшин ўқув полигони Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли бўлиб, муҳимлик даражаси бўйича учинчи ўринда туради. Шимоли-ғарбий  ҳарбий округнинг ягона полигони “Нукус” ҳамда Шарқий ҳарбий округнинг “Шурсуз” ва “Ғурумсарой” полигонлари 4 ва 5 ўринларни эгаллаган. Энг яхши полигонлар қаторидаҚашқадарё вилоятида жойлашган “Муборак” ва “Нуристон” полигонлари ҳам бор. “Чирчиқ” полигони Тошкент ҳарбий округида 3та олий ҳарбий ўқув юртлари курсантларини тайёрлаш ва ҳарбий парадлар ўтказиш учун хизмат қилади.
Чирчиқ ҳарбий полигонида 9 май паради
Буларнинг барчасидан қандай хулоса қилиш мумкин? Геосиёсий ва иқтисодий мураккаб вазиятда Ўзбекистон кўплаб ажойиб ҳарбий полигонлар қуриш ҳамда 50 мингли самарали армия тайёрлашга муваффақ бўлди. Мудофаа тизимлари яратиш бўйича тан олинган ҳудудий етакчи бўла туриб, Ўзбекистон жаҳон ҳарбий ҳарбий кучлар рейтингининг 52-ўрнига кўтарилган. Ушбу кўрсатгич бўйича Ўзбекистон МДҲда Беларус, Қозоғистон ва Озарбайжондан олдинда.
Ўзбекистон армияси нима учун коронавирусдан қўрқмайди
Бундай ўсишга Россия билан ҳамкорлик қилиш ҳам ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшмоқда.Айни дамда Россия ва Ўзбекистон орасида 12та ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномалари амалга оширилмоқда. Уларга асосан Тошкентга замонавий радиолокацион мажмуалари, Су-30СМ қирувчилари ва Ми-35М зарба берувчи вертолётлари етказиб берилмоқда.      
2019 йилда ҳарбий бўлинмалар самарадорлиги ўтказилган 230 тактик-махсус ўқув машғулотлари давомида 12%га ўсган Қуролли кучлар умумий самарадорлиги – 2 баравар ўсган бўлса, 2020 йилда топширилган янги полигонлар Ўзбекистон армияси қувватини янада оширди. Бу мудофаа вазири Баходира Қурбонов Сенатга ўтган йилнинг декабр ойида Сенатга берган ҳисоботидан маълум бўлди. Унда айтилшига кўра, сўнгги йил давомида Ўзбекистонда барча замонавий талабларга жавоб берадиган тўртта ҳарбий полигон ва битта тоғ ўқув-машғулотлар маркази  фойдаланишга топширилган.Улар орасида декабр ойининг бошида тўлиқ янгиланган “Нукус” полигони ва моделяция ва симуляция машғулотлари ўтказиш учун дала-ўқув марказига айлантирилган “Чирчиқ” полигонлари ҳам бор. Дунё пандемияси ва иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан Ўзбекистон армиясини илдам замонавийлаштириш давоми этмоқда.
Ўзбекистон армияси - Марказий Осиёда энг қудратли армиялардан бири
Бунда Қуролли кучларни нафақат замонавий полигонлар билан таъминлаш, балким ҳарбийлар учун турли имтиёзлар, уларни маданий ва руҳий ривожланиш учун шароитлар ҳамда ҳарбийлар оилаларнинг яшаш шароитлари ҳам яхшиланмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти Юксалиш туманида бир неча ҳарбийлар оилалари Ватан ҳимоячиси куни арафасида янги хонадонлар калитларини топширилди. Шунингдек Зарафшон ва Учқудуқда ҳарбийларга янги уйлар топширилди. Ахир уйдан кўнгил тўқ бўлса байрам ҳам ҳарбий тайёргарлик ҳам кўтаринки руҳда ўтади.