https://sputniknews.uz/20210111/arbiy-ismlar-eshiklari-el-uchun-ochi-blishi-kerak--Mirziev--15760359.html
Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак – Мирзиёев
Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак – Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг... 11.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-11T15:33+0500
2021-01-11T15:33+0500
2021-04-08T14:21+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
жиззах
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15760199_0:68:1281:791_1920x0_80_0_0_7ff9907008c882fe5b79d38f500a33e4.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган. Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ушбу шароитларни кўздан кечирди.Ўқув биноси энг илғор ҳарбий тайёргарлик талабларига мос жиҳозланган. Ўқув тренажёрлари жанговар вазиятга максимал яқинлаштирилган.Давлат раҳбари аскарларнинг ўқув-машғулотларини кўздан кечирди. Ҳарбий билим ва кўникмаларни мактаб давриданоқ тўғри йўлга қўйиш, ҳарбий билим юртлари билан ҳарбий округлар ўртасидаги алоқани кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.Президент мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги тиббиёт пунктини кириб кўрди. Бу ерда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига малакали хизмат кўрсатилмоқда. Президент ушбу пунктдаги ускуна ва кадрлар салоҳиятидан фойдаланиб, ҳарбий қисм яқинидаги Олмачи маҳалласи аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, халқ саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлади.Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг захираси сифатида ҳар бири 500 ўринлик иккита мобил госпиталь ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15760199_0:27:1281:832_1920x0_80_0_0_19fd12e312f4758bd8f137a6b84ab8cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, жиззах, ўзбекистон
сиёсат, шавкат мирзиёев, жиззах, ўзбекистон
Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак – Мирзиёев
15:33 11.01.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) Мирзиёев мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган. Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ушбу шароитларни кўздан кечирди.
“Асосий мақсадимиз - халқ билан армия бирдамлиги. Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак. Миллий армиямизнинг нури, маънавияти ҳаммага етиб бориши зарур. Ёшларни бу ерга олиб келиб кўрсатиш, ўргатиш керак. Бу уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз тарихи ва қудрати ҳақида билимларини бойитишга хизмат қилади. Бундан ота-оналар ҳам хурсанд бўлади”, - деди президент.
Ўқув биноси энг илғор ҳарбий тайёргарлик талабларига мос жиҳозланган. Ўқув тренажёрлари жанговар вазиятга максимал яқинлаштирилган.
Давлат раҳбари аскарларнинг ўқув-машғулотларини кўздан кечирди. Ҳарбий билим ва кўникмаларни мактаб давриданоқ тўғри йўлга қўйиш, ҳарбий билим юртлари билан ҳарбий округлар ўртасидаги алоқани кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Президент мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги тиббиёт пунктини кириб кўрди. Бу ерда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига малакали хизмат кўрсатилмоқда. Президент ушбу пунктдаги ускуна ва кадрлар салоҳиятидан фойдаланиб, ҳарбий қисм яқинидаги Олмачи маҳалласи аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, халқ саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг захираси сифатида ҳар бири 500 ўринлик иккита мобил госпиталь ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.