ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. РФ президенти Владимир Путин Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини дунёдаги энг яхши препарат деб ҳисоблашини айтди. Шу билан бирга, Путин, штаммлар кўплиги бир шароитда вакцина ўзини қандай тутиши зарурлигини тушуниш муҳим, дея таъкидлаб ўтди.
"Бу кундай равшан, биз илгари ҳам худди шундай фикрда эдик, ҳозир эса тажриба шуни кўрсатмоқда - у, мени фикримча, дунёдаги энг яхши препарат, ва бу турдаги бошқа ҳеч қайси препарат бунчалик ҳимоя ва хавфсизлик даражасини намоён этмайди", - деди Путин РФ ҳукумати билан йиғилишда вакцина ҳақида гапирар экан.
Путин вакцина яратилиши бу Россия мутахассислари, Россия олимларининг шак-шубҳасиз муваффақияти, дея қўшимча қилди.
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган йилнинг 11 мартида коронавирус тарқалиши ҳолатини бутунжаҳон пандемияси дея эълон қилган эди.
Бугунги кунга келиб коронавирус билан инфекцияланганлар сони дунё бўйича 90 миллиондан ошди, 2 миллионга яқин киши вирус қурбонига айланди.