Ўзбекистонда коронавирус: 6та ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди

Сутка давомида 39 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Ўзбекистон ва Россия олимлари коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди
Бир сутка давомида 39 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 13 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 76 067 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.
Айни пайтда  927 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 157 нафар бемор оғир, 31 нафари ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистон қатор мамлакатлар билан авиарейсларни тўхтатиб қўйиш муддатини узайтирди

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 617 киши пандемия қурбони бўлди.

7та давлат

Ўзбекистон Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейсларни тўхтатиб қўйиш муддатини 1 февралгача узайтирди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 90,3 миллиондан ошди, 1,9 миллиондан ортиқ  киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (22,4 млн), Ҳиндистонда (10,5 млн), Бразилияда (8,1 млн).