Ўзбекистон ва Россия олимлари коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди

Таъкидланишича, радиациянинг COVID-19 га таъсирини УрФУ ва Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ўрганмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия олимлари радиациянинг кучсиз миқдори коронавирусни йўқ қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Урал федерал университети (УрФУ) матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, радиациянинг COVID-19 га таъсирини УрФУ ва Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ўрганмоқда. Қўшма тадқиқотлар давомида юмшоқ рентген ва ультра бинафшанинг коронавирусга ўзгача таъсири аниқланган.
Коронавирусни икки дақиқада йўқ қиладиган усул топилди
Вируснинг РНК молекуласи инсон ҳужайрасига тушганда, кўп жойларда бутун узунлиги бўйлаб унинг шакли ўзгаради. Олимлар РНК молекуласининг бу ўзгарган жойлари соғлом ҳужайралар молекуларига қараганда радиацияга минг маротаба сезгирроқ эканини аниқлаган. Шунинг учун вирусни ўлдирадиган доза соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди.
Шунингдек, улар радиация вируснинг ҳар қандай мутациясини инсон организмига ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда йўқ қилишини аниқлашган. Радиациядан нафақат инсонни даволаш ва касалликларнинг олдини олишда, балки буюм, маҳсулотлар ва хоналарни дезинфекция қилишда фойдаланиш ҳам таклиф қилинмоқда.
Ҳозирда мутахассислар жамоаси бу кашфиёт асосида даволаш қўлланмаси устида иш олиб бормоқда.