Фаластин Яқин Шарқда биринчи бўлиб “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди

Аввалроқ шундай тезлаштирилган жараён билан “Спутник V” вакцинаси Аргентина, Боливия, Сербия ва Алжирда рўйхатга олинган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Фаластин Яқин Шарқда биринчи бўлиб Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) хабар қилди.
“Рўйхатга олиш тезлаштирилган жараён (emergency use authorization) доирасида давлат ҳудудида қўшимча клиник тадқиқотларни ўтказмаган ҳолда амалга оширилди”, - дейилган хабарда.
Фаластинга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш жорий йилнинг биринчи чорагида режалаштирилган. Вакцинанинг биринчи партияси ушбу мамлакатга бир ой давомида етказилади.
Бразилияда 15 январдан “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади
Вакцинанинг етказиб берилиши РФПИнинг Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларлдаги халқаро ҳамкорлари ёрдамида таъминланади.
Аввалроқ шундай тезлаштирилган жараён билан “Спутник V” вакцинаси Аргентина, Боливия, Сербия ва Алжирда рўйхатга олинган эди.
РФПИ бош директори Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, “Спутник V” вакцинасининг юқори сифати ва самарадорлиги унга нисбатан кўплаб давлатлар қизиқишининг ортишига сабаб бўлмоқда.
“Биз “Спутник V” Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка ортидан Яқин Шарқда ҳам тақдим этилишидан шодмиз”, - деди у.
Дмитриевнинг таъкидлашича, бу кўп давлатлар ва улар аҳолисини самарали ва хавфсиз вакцина билан таъминлаш эвазига коронавирус устидан тезроқ ғалаба қозониш учун сайъ-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон беради.