Нефть ва газ қазиб чиқариш конларини электр билан таъминлаган подстанцияда авария юз берди

Натижада, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларига етказиб берилаётган табиий газ соатига 140-175 минг метр кубга қисқарган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Бугун соат 6:59 да ва 10:10 да "Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси"га қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш конларини электр энергияси билан таъминлаб турган “Нефтчи” подстанциясидан чиқувчи Л-Зеварда -1,2 электр узатиш тармоқлари реле ҳимоясидан ўчган, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Муборак ИЭС модернизацияси билан корейс компанияси шуғулланади
Натижада, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларига етказиб берилаётган табиий газ соатига 140-175 минг метр кубга қисқарган. Бунинг натижасида электр энергияси таъминотида республика ҳудудлари бўйлаб 600-800 МВтгача чекловлар кузатилмоқда.
"Ушбу юзага келган носозлик махсус бригада томонидан соат 12:15да бартараф этилиб, Зеварда, Жанубий Кемачи, Жанубий Ўртабулоқ, Денгизкул, Самонтепа сиқув компрессор станцияларидаги газ хайдаш агрегатлари қайта ишга туширилмоқда. Натижада магистрал газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи қайта тиклана бошлади.
Юзага келган муаммо бугун соат 23:00 га қадар тўлиқ бартараф этилади. Носозлик сабаблари тегишли мутахассилар томонидан аниқланмоқда", - дейилади вазирлик хабарида.
Идора келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.