ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. 3 январь куни Ўзбекистонда 27 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Касалланганларнинг умумий сони 77 258 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Янги касалланганларнинг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 1 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга кеча 79 киши касалликдан тузалган. Жами 75437 киши коронавирусни енгган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1207 нафар бемордан 156 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.