Яман аэропортидаги теракт: 25 киши қурбон бўлган, 110 киши жароҳатланган

Аэропортга янги ҳукумат аъзолари По прилете членов нового правительства аэропорт обстреляли ракетами. Власти страны заявили, что перед взрывами были слышны беспилотники.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Яман жанубида Аден аэропортида юз берган теракт оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, 110 нафари жароҳатланди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ямандаги аэропортда кучли портлаш содир бўлди - видео

Фожиа кеча юз берган. Келиш залида бир нечта кучли портлашлар юз берган. Худди шу вақтда самолёт трапидан Саудия Арабистонидан қайтган янги ҳукумат аъзолари тушиб келишлари керак эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар орасида алоқа вазири ўринбосари, Аден губернатори вакили ва маҳаллий қамоқхона директори бор. явазирлар жабр кўришмаган, уларни ҳукумат саройига ўтказишган.

РИА Новости манбаси маълумотларига кўра, аэропорт Яман жануби-ғарбидаги Таиз провинциясида жойлашган "Ансар-Алла" (хусийлар) ҳаракати қўзғолончилари назоратида бўлган ҳудудлардан ракета ҳужумига учраган.

Sky News Arabia телеканали ўз навбатида, портлашлар олдидан аэропорт устида дронлар овозларини эшитилгани ҳақида хабар берган. Телеканал шунингдек, ракета келиб тушиши лаҳзалари акс этган видеони жойлаган.

Араб коалицияси Яманнинг шимолий қисмини бомбардимон қилди - ОАВ

Яман ҳукумати терактда қўзғолончиларни айбламоқда, аммо хусийлар сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Бахитий уларнинг ҳаракати "Аден аэропортидаги ҳужумга ҳеч қандай алоқадор жойи йўқлиги, портлашлар эса ҳукумат кучларидаги турли гуруҳлар ўртасида ҳисоб-китоб натижаси" эканини маълум қилган.

Юз берган ҳодисага халқаро ҳамжамият тезкорлик билан муносабат билдирди.

Россия терактни кескин қоралади, синчковлик билан суриштирув ишларини ўтказиш тарафдори эканини маълум қилиб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия билдирди.

Москва таъкидига кўра, ичкияман можаросининг барча томонлари муросага келмас экан, ушбу муаммони ҳал этиб бўлмайди.

АҚШ ўз баёнотида Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаган.

Яманда вабо эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Маълумот учун: Яманда 2015 йилдан буён президент Абду Раббу Мансур Хади (Саудия Арабистони ҳарбий кўмаги билан) ва хусий-қўзғолончилар (Эрон кўмаги остидалиги тахмин қилинади) тарафдорлари ўртасида фуқаролик уруши давом этиб келмоқда.

Сал олдин, Саудия Арабистонида бўлган президент Хади Абдул Малик бошчилигида 24 вазирдан иборат янги ҳукуматни тайинлаган эди.

Ҳукумат таркибига республика жанубий қисми ажралиб чиқиши тарафдори бўлган Жанубий Яман Муваққат кенгашининг беш нафар аъзоси кирган.

Мамлакатнинг шимоли, шу жумладан, Сана шаҳри, хусийлар назоратида қолмоқда. Шу боис, республиканинг халқаро даражада тан олинган вақтинчалик пойтахти Аден шаҳри бўлди.