Яманда вабо эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишЯман, Сана шаҳри
Яман, Сана шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яман Соғлиқни сақлаш вазирлиги инсонпарварлик ташкилотларини ушбу эпидемияга қарши курашда ёрдам беришга чақирган. Вазирликнинг таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатларлардан қаттиқ заифлашиб қолган Яманнинг соғлиқни сақлаш тизими эпидемияга қарши курашишга қодир эмас

TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Яман пойтахти Сана шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шаҳарда вабо касаллиги авж олиб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлгач мамлакат ушбу қарорни қабул қилган, деб хабар бермоқда РИА Новости Рейтерга таянган ҳолда.

Хоспис - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси маълумотларига кўра, апрел ойи сўнгидан 115 киши вабо қурбонига айланган.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакили Доминик Стиллхарт, мамлакатда вабога чалинганлар сони 8,5 мингга яқин эканлигини айтиб ўтган.

Яман Соғлиқни сақлаш вазирлиги инсонпарварлик ташкилотларини ушбу эпидемияга қарши курашда ёрдам беришга чақирган.

Вазирликнинг таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатларлардан қаттиқ заифлашиб қолган Яманнинг соғлиқни сақлаш тизими эпидемияга қарши курашишга қодир эмас.

Яманда 2014 йилдан буён исёнчи хусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасида қуролли тўқнашув давом этиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вабо — ўткир, ўта хафвли ичак группаси касаллиги хисобланади, фақат одам оғрийди. Ўта хафвли дейилишига сабаб: клиникаси оғир ўтади;  40%-50% ҳолатларда ўлишга олиб келади.

Жуда тез тарқалади, қисқа вақт ичида жуда кўп ерларга тарқалиб кетади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0