ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Украинада бир неча йилдан бунён Янги йил арафасида Қор Бобо тимсолига маънавий ҳужумлар уюштириш анъанага айланиб қолган.
Бу “ғалати” анъана 2012 йилда ошкор ва оммавий тус олди эди десак хато бўлмайди. Ўшанда украиналик миллатчилар Қор бобо ва Қор қиз қўғирчоқларини Киев марказидаги кўприкка осиб қўйиб “Улар бизга Авлиё Николайни алмаштирмоқчи бўлишган” деб ёзиб қўйишган эди.
Киевда 2014 йилда бўлиб ўтган давлат тўнтарилишидан сўнг эса совет анъаналарига қарши кураш янги куч билан бошланди. Ҳар йил Янги йил арафасида байрамни Қор бобосиз “украинча” кутиб олишга даъватлар тез-тез эшитла бошлади. Ҳатто расмий муассасалар ҳам болалар байрамларида Қор бобо тимсолидан воз кечишни “маслаҳат” бера бошлади.
Вазят шу даражада абсурд ҳолатга етдики, Киев марказидаги бош арча юлдуз ўрнига алвасти қалпоғи билан безатилди ва бир зумда аҳолининг қаттиқ танқидига учради.
- Қандай замонда яшаяпмиз ўзи - айиқ билан безаш мумкин эмас – у русларники, Қор бобо билан безаш мумкин эмас – у советларники. У ҳам бу ҳам мумкин эмас – ижод учун ҳеч нарса қолмади” – деб арз қилган эди ушбу тадбир учун жавобгар бўлган Игорь Добруцкий.
Украиналик миллатчилар ижтимоий тармоқларда Янги йил тимсолларини қоралаш учун одатда собиқ Иттифоқни айблашда қўлланиладиган ибораларннинг барчасидан фойдаланишди. Бечора Қор бобони “қонли империя тимсоли”, “рус-коммунистлар изи”, “эски тизим сарқити”, “пропагандист ва агитатор” ва бошқа номлар билан аташдан тойишмади.
Бундан ташқари ҳам Совет Иттифоқи пайтида пайдо бўлган умумий Янги йил анъаналарига ҳужум турли томондан. Турлича услублар билан доимий равишда амалга оширилиб келмоқда. Масалан, украиналик кулинар Евгений Клопотенко ўз кўрсатувларидан бирида шундай деган эди - Мен Янги йилда оливье тайёрламайман, чунки ўз тарелкамда Совет Иттифоқини кўришни истамайман. Бу худди турмадан чиққандан кейин ҳам қамоқхона овқатини ейишга баробар", - деган эди.
Ҳа, Янги йилда миллионлаб кишилар яхши кўрган салатни қамоқхона овқатига тенглаштириш учун ўзига хос “қобилият” керак. Лекин украинадаги “маънавиятчилар” бунинг уддасидан чиқишди. Асл мақсад – бир-бирига тарихан ва руҳан яқин бўлган украин миллати тарихи ва келажагини рус халқидан бутунлай ажратиб олишдир.
Ушбу сиёсат Ғарб томонидан Украинада узоқ йиллардан буён олиб борилмоқда. Курашнинг идеолоик руҳлантирувчиси эса - АҚШ давлат бюджетидан молиялаштирилаётган “Озодлик” радиосидир.
Буларнинг ҳаммаси Америкада 1960 йилларда бошланган. Ўшанда Совет Иттифоқи ва рус халқига тегишли ҳамма нарсани ёмон кўрадиган сенатор Джозеф Маккарти америкалик болаларни Қор Бобо билан қўрқитиш анъанасини бошлаган эди. Энди бўлса бу ишни замонавий ахборот майдонларида АҚШ томонидан молиялаштирилаётган бошқа ташкилотлар давом эттирмоқда.
Айтиш жоизки, халқ орасида бундай қарашлар ўз аксини топаётгани йўқ. Украинада, айниқса шарқий ҳудудларда, ўтказилган сўровда аҳоли кўпроқ Авлиё Николай ёки Санта Клаусдан кўра - Қор Бободан совға олишни хуш кўриши маълум бўлган.
Лекин 2020 йилда ушбу сўровни ўтказаётган кишилар айёрлик қилишди, улар “Сиз кимдан совға олишни хуш кўрасиз деган” сўровга “Севимли кишимдан” деган янги пункт киритишди. Натижада Қор Бободан совға олишни хуш кўрадиганлар сони камайди.
Совет Иттифоқи тимсолларидан жон жаҳди билан воз кечаётган Украина бир насани унутиб қўйган кўринади. Аслида Янги йилни безатилган арча, Қор бобо ва Қор қиз билан кутиб олиш анъанаси - айнан совет Украинасида пайдо бўлган эди. Хусусан, ана шундай байрам илк бор Харьков вилоятида уюштирилган ва кейинчалик бутун Иттифоққа тарқалган...
1935 йилда Украина ССР биринчи котиби Павел Постышев “Правда” газетаси орқали болалар учун Янги йил байрамида учун арча байрами ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Маълум бўлишича, болаликдан байрамларни яхши кўрувчи Постышев бунинг учун ҳатто Сталиндан рухсатнома олган.