ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Абхазия президенти Аслан Бжания коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Абхазия президенти Аслан Бжанияда коронавирус аниқланди. Касаллик енгил шаклда ўтмоқда. Аслан Бжания ўзини яхши ҳис қилмоқда”, - дейилган хабарда.
Бжания ўзини ўзи яккалаган ва вазифасини масофадан туриб бажаради.
“Президент Абхазияда, Сухумдаги ўзининг расмий қароргоҳида”, - дея аниқлик киритган хабарда.
Абхазияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 8459 нафарга етган. Шулардан 6726 нафари тузалиб кетган. 108 та ўлим ҳолати қайд этилган.