ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макрон коронавирус билан касалланди, деб хабар қилди Елисей саройи.
Республика президентининг COVID-19’га топширган тести натижаси мусбат натижа берди.
Республика етакчиси 7 кунлик карантин ҳолатига ўтади, аммо ишлашда давом этади ва ўз вазифаларини масофадан туриб бажаради.