Тошкентда амакисининг паспортини ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жабрланувчининг сўзларига кўра, 21 ноябрь куни жияни жанжал вақтида унинг паспортини газ плитасида ёқиб юборган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Қариндошининг паспортини ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Паспорт ўрнига ID-карта

Олмазор тумнаи ички ишлар органларига 45 ёшли Равшанбек Т. мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, 21 ноябрь куни жияни 28 ёшли Санжар Т. жанжал оқибатида унинг паспортини газ плитасида ёқиб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227 моддаси (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.