Ошқозон-ичак йўли, гастрит, меъда кислотаси ошишиши хасталигидан азият чекувчилар эҳтиёткорлик билан мандарин истеъмол қилишлари даркор. Бу ҳақда парҳезшунос шифокор Елена Соломатина “Вечерняя Москва” газетасига маълум қилди.
Шифокор айтиб ўтилган касалликлардан ташқари мандаринни оч қоринга ейиш керак эмаслигини тушунтирди. Қолаверса, ялтироқ меванинг пўстини қайнатмаган маъқул, чунки улар кимёвий воситалар билан ишланган бўлишлари мумкин ва бу соғлиққа салбий таъсир кўрсатади.
“Шунингдек, мандарин шарбатини ичмасдан, уни бутунлигича истеъмол қилиш яхшироқ”, - дея қўшимча қилди у.
Шифокор мандаринни истеъмол қилиш мумкинлиги ва зарурлигини таъкидлади. Чунки цитрус меваси таркибида катта миқдордаги витамин, микро ва макроэлемент ҳамда антиоксидантлар мавжуд. Мандаринни куз-қиш даврида, яъни вирусли касалликлар авж олган вақтда ейиш ўта фойдали.
Бир кунда икки ёки уч дона мандарин ейиш ўртача хавфсиз саналади. Бироқ бу инсон соғлигига ва истеъмол қилаётган шакар миқдорига боғлиқ.