Шифокор кимларга мандарин ейиш зарарлигини айтди

© Sputnik / Илона ХварцкияСбор урожая мандаринов в Гулрыпше
Сбор урожая мандаринов в Гулрыпше - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳадемай Янги йил кириб келади. Барчамизга жуда яхши маълумки, Янги йил дастурхонини мандаринсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шифокор айрим шахсларнинг бу мевани эҳтиёткорлик билан ейишлари кераклигини айтди.

Ошқозон-ичак йўли, гастрит, меъда кислотаси ошишиши хасталигидан азият чекувчилар эҳтиёткорлик билан мандарин истеъмол қилишлари даркор. Бу ҳақда парҳезшунос шифокор Елена Соломатина “Вечерняя Москва” газетасига маълум қилди.

Шифокор айтиб ўтилган касалликлардан ташқари мандаринни оч қоринга ейиш керак эмаслигини тушунтирди. Қолаверса, ялтироқ меванинг пўстини қайнатмаган маъқул, чунки улар кимёвий воситалар билан ишланган бўлишлари мумкин ва бу соғлиққа салбий таъсир кўрсатади.

Хурма - Sputnik Ўзбекистон
Кимларга хурмо ейиш мумкин эмас

“Шунингдек, мандарин шарбатини ичмасдан, уни бутунлигича истеъмол қилиш яхшироқ”, - дея қўшимча қилди у.

Шифокор мандаринни истеъмол қилиш мумкинлиги ва зарурлигини таъкидлади. Чунки цитрус меваси таркибида катта миқдордаги витамин, микро ва макроэлемент ҳамда антиоксидантлар мавжуд. Мандаринни куз-қиш даврида, яъни вирусли касалликлар авж олган вақтда ейиш ўта фойдали.

Бир кунда икки ёки уч дона мандарин ейиш ўртача хавфсиз саналади. Бироқ бу инсон соғлигига ва истеъмол қилаётган шакар миқдорига боғлиқ.

Янгиликлар лентаси
0