Путин хорижлик ҳамкасблари билан мигрантлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилади

Россия президенти бошқа мамлакатдаги ҳамкасблари билан Россияда мигрантлар етишмаслиги масаласини муҳокама қилишга рози бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бошқа мамлакатдаги ҳамкасблари билан Россияда мигрантлар етишмаслиги масаласини муҳокама қилади.

Бу ҳақда у Давлат кенгаши стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар кенгашининг қўшма йиғилишида маълум қилди.

Мигрантлар етишмаслиги туфайли Россияда тайёр турар жойларни топшириш кечикмоқда

Татаристон раҳбари Рустам Минниханов пандемия туфайли жорий этилган чекловлар қурилишларда ишчилар кучи етишмаслигини келтириб чиқаргани ҳақидаги масалани кўтарди. У Путиндан ҳукуматга меҳнат ресурслари ўта тақчил бўлган жойларга мигрантларни саралаб киритишни ташкил этиш масаласини ишлаб чиқишни топширишни илтимос қилди.

“<...> бизга меҳнат мигрантлари келадиган мамлакатдаги ҳамкасбларим билан буни муҳокама қиламан”, - деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин ҳам давлат раҳбаридан қурилишда ишчи кучи етишмаслиги масаласини кўриб чиқишни илтимос қилган эди.