Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари ўзгарди

Зебинисо Шодиева айни пайтга қадар Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари ўзгарди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Шарифходжаев Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Таъкидланишича, Самарқанд вилояти ҳокимлигида Эркинжон Турдимов раҳбарлигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказилган.

Йиғилишда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ҳам иштирок этган.

Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланган. Вилоят ХТБ раҳбари Саидаҳмад Усмонов ўрнини Зебинисо Шодиева эгаллади, 

Зебинисо Шодиева айни пайтга қадар Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.