ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлаш бўйича қарор имзолади, деб хабар қилди ушбу вазирлик матбуот хизмати.
Президент қарорига кўра, Шарифходжаев Усман Улфатович Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Усман Шарифходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таълим шўбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида Алишер Умаров фаолият юритган эди. Жорий йилнинг февраль ойида Алишер Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланган.