ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Владимир Путин федерал қонунни имзолади, унга кўра давлат раҳбари президент ваколатлари тугаганидан сўнг сенатор бўлиши ва умрбод белгиланган квотага даъвогарлик қилиши мумкин, деб хабар беради РИА Новости ҳуқуқий ахборот расмий Интернет порталига таянган ҳолда.
Ушбу янгиликларни кўзда тутувчи "Федерация Кенгашини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қонуннинг ташаббускори РФ президенти бўлди. Ушбу ҳужжат Конституцияга тузатишлар киритиш доирасида киритилган.
Янги низомга мувофиқ, РФнинг собиқ президенти ФКга тегишли ҳужжатлар киритилган аризани тақдим этган кундан бошлаб сенатор мақомини олади.
Ариза президентлик ваколати тугаган муддатдан бошлаб уч ой давомида тақдим этилиши мумкин. Ушбу қонун қабул қилингунга қадар ваколатлари тугатилган президент бу ишни истаган вақтида амалга ошириши мумкин.
Қонунда аниқлик киритилишича, Федерация Кенгашига ҳар бир регионнинг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳукумат вакилларидан ташқари, президент томонидан тайинланадиган сони 30 нафардан кўп бўлмаган РФ вакиллари киради, улар орасида етти нафаригина умрбод тайинланиши мумкин.
Умрбод сенаторлик ваколатларини амалга оширувчи РФ вакиллари давлат ва жамоатчилик соҳаларида улкан ҳисса қўшган фуқаролар тайинланиши мумкин.
Сенаторлар - (етти кишидан кўп бўлмаган) РФ вакиллари президент фармони билан олти йилга ёки умрбод тайинланади. Сенаторларни тайинлаш президент вазифасига кирмайди, аммо бунга у ҳақли ва исталган вақтда унинг хоҳишига кўра амалга оширилиши мумкин.
Тегишли қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.