Арман-озарбайжон чегарасида нега Россия ФХХ чегарачилари пайдо бўлди

Тўққизинчи ноябрдаги уч томонлама келишувга мувофиқ россиялик чегарачиларнинг Арманистонни Қорабоғ билан ва Озарбайжонни Нахичеван автоном республикаси (Озарбайжон таркибида) билан боғловчи Лочин ва Нахчиван йўлакларида янги вазифалари пайдо бўлди.
Sputnik

Арманистон ҳукумати раҳбари Никол Пашинян 21 декабрь куни Озарбайжон билан чегарадош ҳудуддаги Сюник вилоятига ташри буюрди. ОАВ хабарига кўра, у кескинлик ўсаётган ҳудудга айланмоқда. Вилоят раҳбари якшанба куни ҳатто аҳолини хавфсизлик мақсадида арман ҳарбийлари томонидан қўриқланаётган Сюник ҳудудини ўтин йиғиш учун ўрмонга, мол боқиш ва бошқа хўжалик эҳтиёжлар учун тарк этмасликка чақирди. Осуда аҳолига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти: арман ва озарбайжон чегарачилари россиялик ҳамкасблари билан биргаликда Сюник вилоятидаги Горис-Капан давлатлараро автойўлнинг Воротан-Давид участкасида чегара нарядларини жойлаштирмоқда.

Аввалроқ Арманистон ТИВ жанговар позицияларга аниқлик киритиш илгари тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасига таркибига кирган ва Арманистон билан чегарадош ҳудудларнинг бир қисми Боку назорати остига ўтгандан сўнг Озарбайжон билан чегараси қисмини декмаркация қилиш зарурлиги билан боғлиқлигини таъкидлаганди. Россиялик чегарачиларининг ушбу техник жиҳатдан оддий бўлмаган вазиятдаги тинчликпарвар вазифалари равшан. Улар эҳтимолий воқеалар ва умуман олганда қуролли можаро “уйғонишининг” олдини оладилар.

Эрдоғаннинг Бокудаги парадга келиши нимани англатади

Сюник вилояти ва Зангелан ва Кубатли аҳоли пунктлари участкаларидаги Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги давлат чегарасини аниқлаш “совет” 21 километрли йўл юзага келган суверенитет ва икки республиканинг ҳудудий яхлитлигига мувофиқ келмаслиги билан мураккаблашади. Маҳаллий аҳоли учун ўта ҳиссиётли демаркация жараёни СССР харитаси бўйича амалга оширилади, яқин кунларда якунланади ва арман-озарбайжон чегараси орқали йўлдаги бехатар ҳаракатни таъминлашга имкон беради. Горис-Давид Бек йўл участкасида тўхтовсиз ҳаракатни таъминлаш учун доимий равишда россиялик чегарачилар жойлаштирилмоқда.

Россия ФХХ директори Александр Бортников Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга чегаралар делимитацияси ва демаркацияси юзасидан ва минтақа тинчлигини мустаҳкамлаш хусусида Москва позициясини аниқ етказиб учун Ереван ва Бокуга ташриф буюрди.

Масъулият юкланган ҳудудларнинг кенгайиши

Ереван хабарига кўра, сўнгги кунларда Арманистоннинг халқаро тан олинган чегаралари ортида жанговар ҳаракатларнинг қайта бошланиши эҳтимоли ошган. Кескинлашиш Сюник вилоятига ҳам тарқалиши мумкин эди. Арманистоннинг халқаро тан олинган чегараларини мустаҳкамлаш янги хавфсизлик кафолатларини яратади. Шу билан бирга, Россия ФХХ қўшинлари чегарачилари, Пашиняннинг сўзларига кўра, “Сюнекда тўлиқ жалб қилинган”. Таъкидлаш жоизки, уч томонлама чегара ҳамкорлиги бир вилоят билан чекланиб қолмайди.

Тоғли Қорабоғ: Россия тинчликпарвар кучлари учун мобил-шаҳарча барпо этилди

Арманистон ҳудудида Тоғли Қорабоғдаги сентябрда рўй берган кескинлашувга қадар Россия ФХХ тўртта чегара отряди бўлганди (Гюмри, Армавир, Арташат ва Мегрин), жами 4500 нафарга яқин киши. Асосий диққат 300 километрли арман-турк чегарасини муҳофаза қилишга қаратилганди.

Тўққизинчи ноябрдаги уч томонлама келишувга мувофиқ россиялик чегарачиларнинг Арманистонни Қорабоғ билан ва Озарбайжонни Нахичеван автоном республикаси (Озарбайжон таркибида) билан боғловчи Лочин ва Нахчиван йўлакларида янги вазифалари пайдо бўлди.

Ноябрь ойи охирида Арманистон Республикаси чегара қўшинлари хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Тоғли Қорабоғдаги тинчликни сақлаш учун ва арман томонининг илтимосига кўра Арманистон Республикасидаги ФХХ Чегара бошқармаси томонидан Арманистон ва Озарбайжон чегарасида жойлаштириш учун 188 нафар қўшимча ҳарбий хизматчи ва керакли миқдордаги техника ажратилган. Бугунги кунда Россия ФХХ минтақа бошқармасининг янги кучлари пайдо бўлиши эҳтимоли юқори.

Аввалига уч томонлама битим россиялик чегарачилар томонидан 1000 км.га яқин арман-озарбайжон чегарасини бевосита қўриқлашни назарда тутмаганди. Аммо маълумки, 2017 йилдан буён Арманистоннинг Эрон билан чегарасида Россия ФХХ ходимлари бўлиб келган. Эҳтимол, Александр Ботниковнинг Ереван ва Бокуга ташрифлари арман-озарбайжон чегарасида россиялик чегарачиларни киритиш билан боғлиқ – арман томонидан, арман-турк участкаси қўриқланаётгани каби.

Бу Тоғли Қорабоғда можаронинг ҳар икки томонига фойдали, зеро ишончли равишда хавфсизликни ва Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини таъминлайди. 2021 йилда ҳарбий харажатлари давлат бюджетининг 15 фоизидан ошувчи Озарбайжоннинг иқтисодий демилитаризациясига кўмаклашади.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

Минтақа тинчлигига таҳдидлар

Қорабоғда россиялик чегарачиларнинг бўлиши 2020 йил 9 ноябрда рўй берган томонлар позицияларини “қотириб қўйишга” қодир ва келажакда минтақа барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Александр Бортниковнинг Жанубий Кавказга хизмат сафарлари Арманистон, Озарбайжон ва Россиянинг янги уч томонлама давлатлараро келишувларига ҳозирлик кўриш бўлиши мумкин. Россия чегара жавобгарлиги ҳудудлари кенгайишидан ташқари Ереван ва Бокудаги юқори лавозимли суҳбатдошлар Озарбайжон ҳудудида Туркия ҳарбийлари бўлишининг кўпайиши мавзусини ҳам муҳокама қилишган бўлишлари мумкин. Бўлиш Сурия можароси сингари давомли ва ривожланиши билан хавфли (ғраблик иттифоқдошлар Анқара ҳарбий таъсири кенгайишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватласалар керак ҳойнаҳой.)

Россия ва Арманистон мудофаа вазирлари Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди

Аввалроқ Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар “озарбайжон биродарларга” уларнинг “адолатли ишида” ёрдам бериш давом эттирилиши маълум қилганди. Арман томони билан қуролли можарода Анқаранинг биродарона кўмагини идеаллаштириш ярамайди, ахир Туркия НАТОга аъзо. Ташкилотнинг асосий вазифаси кучларни проекция ва сайёрадаги энергия ресурсларини назорат қилишдир.

Халқаро стратегик тадқиқотлар институти экспертлари (International Institute for Strategic Studies) таъкидлашмоқда: “Озарбайжоннинг кўплаб одамлар ва моддий маблағлар баҳоси билан эришган мавҳум ғалабаси... келажак жанговар ҳаракатлар учун қизиқ”.

Устига устак гап нафақат радиоэлектрон кураш, дрон ва артиллерия тизимларини жанговар қўллаш тактикаси дарслари ҳақида боряпти. Қорабоғдаги можаро янги тезкор концепцияларга, марказий куч тузилмаларига ўтиш зарурлигини намойиш қилди.

Яхши ўқитилган ва яхши жиҳозланган армия душманнинг технологик устунликларидан қатъи назар ҳамиша интизомсиз қўшинларни енгади.

Ғарбда Жанубий Кавказ синов полигони ёки ипподром (Эрдоғанга пул тикишади) сифатида қабул қилинади. Хорижий ҳарбий таҳлилчилар совуқ равишда давом этишнинг вариантларини ҳисоблашмоқда: реал ҳарбий тайёргарликка қўшимча инвестиция зарур, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда умумқўшин ва кўп доменли амалиётларга диққат қаратиш. Бу геосиёсий ўйинда Арманистон, Озарбайжон ва Россиянинг реал хавфсизлиги ҳақида ўйлашмайди.