“Хулоса чиқаришга эрта”: иммунолог янги турдаги коронавирус ҳақида

Коронавирус янги мутациясининг янада юқумлироқ бўлгани ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта - тиббиёт фанлари доктори, иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Коронавирус янги мутациясининг янада юқумлироқ бўлгани ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта, эълон қилинган 70 фоизилик кўрсаткич эса, унча катта эмас, дейди тиббиёт фанлари доктори, иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов.

Дунё мамлакатлари коронавируснинг янги тури сабаб Британия билан парвозларни тўхтатмоқда

Шанба куни Буюк Британия ҳукумати мамлакатда коронавируснинг янги мутацияси топилганлигини тасдиқлади, у тарқалган штаммга қараганда 70% кўп юқумлироқ. Аммо янги вирус ўлим ёки касалхонага ётқизиш бўйича хавфли эканлиги ҳақида ҳали маълумот йўқ.

“Вируслардаги мутация доимий равишда содир бўлади, масалан, калейдоскопдаги расмларнинг ўзгартириш каби. Уларнинг мақсади - вирусни тарқалиши, табиатда сақланиши ва янги ҳудудларни эгаллашига ёрдам берадиган янги хусусиятларни бериш. Бу мутацияларнинг бир неча мингтаси аллақачон содир бўлган”, - мутахассис сўзларини келтиради РИА Новости.

Россиялик иммунолог касал одамлардан соғлом одамларга юқтириши борасидаги 70 фоизлик кўрсаткич бўйича хулосалар чиқаришга ҳали эрта деб ҳисоблайди: бундай тадқиқотлар учун кўп вақт талаб этилади.

"Агар илгари битта касал одам бир, икки, уч кишигача юқтирган бўлса, лекин ундан кўп эмас, энди, агар бу 0,7 га, 70 фоизга кўпайтирилса, у ҳолда тахминан 2,5 га тенг бўлади - бу мутлақо арзимас фарқ, у ҳеч кимни қўрқитиши керак эмас. Мисол тариқасида қизамиқни келтиришим мумкин, унда бир киши 18-20 нафар кишига юқтириши мумкин”, - деди мутахассис.

Янги коронавирус

Буюк Британияда янги турдаги коронавирус пайдо бўлганини тасдиқланди. Шу муносабат билан, кўплаб мамлакатлар у билан ҳаво ва темир йўл алоқаларини тўхтатишга қарор қилдилар, шунингдек, у ердан келганлар учун мажбурий карантин жорий қилмоқдалар.

COVID-19 билан боғлиқ қийин вазият туфайли улар чеклов чораларини кучайтирмоқчи. Лондон аҳолиси локдаунга қолмаслик учун пойтахтни тарк этмоқда. Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Метт Хэнкокнинг таъкидлашича, коронавируснинг янги тури билан боғлиқ вазият "назоратдан чиқиб кетди".

ЖССТ Нидерландия, Данияда ва Австралияда коронавируснинг янги турдаги штаммлар аниқлангани ҳақида хабар қилди.